Cабзавотлар ва уларни етиштириш
124
• Препаратни пуркаш учун гербицид пуркашда
фойдаланилган ускуналарни
зинҳор ишлатманг
•
Ишлов беришни эрталаб, шамолсиз кунда ўтказинг, пуркашда барча барглар
тўлиқ ҳўлланишига эътибор беринг.
Ишлов беришни тугатгач, ускунани, қўл ва юзларингизни яхшилаб ювинг. Кимёв-
ий препаратларни ишончли жойда сақланг, уларни ёзувсиз қолдирманг. Зинҳор
пестицидлар учун озиқ-овқат идишларини ишлатманг.
Ишлов беришни ўз вақтида ўтказиш ҳам муҳимдир. Пестицидлар зараркунан-
даларнинг дастлабки белгиларидаёқ пуркалади. Системали препаратлар ўсимлик
ичига кириб, ҳужайра суюқлиги билан бирга ўсимликнинг тегишли жойигача кириб
боради. Фунгицидлар одатда ҳимоя сифатида ишлатилади, шу боис уларни касал-
лик белгилари намоён бўлмасидан олдин қўлланг.
Айрим зарарланишлар (ўргимчаккана, оққанот, айрим касалликлар)
такрорий
ишлов беришни талаб этади. Бундай ҳолатда ҳам йўриқномани диққат билан ўқиб
чиқинг. Ишлов бериш билан ҳосилни йиғиб олиш орасида қанча муддат ўтиши ло-
зимлигига эътибор беринг. Агар ҳосилни йиғиб олиш муддати яқинлашиб қолган
бўлса, у ҳолда таъсир муддати қисқа бўлган препаратларни қўлланг.