ТУПРОҚНИ ОРТИҚЧА НАМЛАБ ЮБОРИШ
Тупроқда намлик миқдори ортиб кетса
унга ҳавонинг кириб туриши қийин-
лашади. Натижада юза илдиз тизими
ривожланади, илдизларнинг ўсиши
секинлашади ва улар ўсимликка озиқа
моддалари ва сувни фаол етказиб ту-
ришдан тўхтаб қолади. Барглар кўпин-
ча хиралашади, ўсимликнинг ўсиши
секинлашади. Бундан ташқари ортиқча
намлик илдиз чиришига олиб келади.
Курашиш усули: Тупроққа дағал орга-
ник ўғитлар солинади, меъёрида суғо-
риб турилади ва тупроқ юзаси мулча-
ланади.
МИКРОЭЛЕМЕНТЛАР ТАНҚИСЛИГИ
Сабзавот экинларида микроэлементлар
етишмаслиги кўпинча барг томирлари
оралиғидаги тўқималарнинг сарғайиши
ва баргнинг қорайиши билан ифода-
ланади. Микроэлементлар ичида қуй-
идагилар энг муҳимлари ҳисобланади:
магний, марганец, темир, молибден ва
бор. Тупроққа етарлича миқдорда ком-
пост ёки гўнг солинг. Агар томорқангиз
тупроғида микроэлементлар танқис
бўлса, у ҳолда баҳорда махсус микро-
элементли ўғит эритмасини тупроққа
пуркаб чиқинг.
АЁЗ
Эрта баҳорги кучли аёзлар иссиқсевар саб-
завотларни бутунлай нобуд қилиши мумкин.
Картошка ва сарсабил поялари бутунлай қо-
райиб қолади, аммо аёзли кунлар ўтиб кетгач
одатда янги соғлом поялар ўсиб чиқади. Қис-
ман зарарланишда баргларда сариқ доғлар
пайдо бўлади ёки барг четлари қорайиб қо-
лади. Уруғ ва кўчатларни тавсия этилган муд-
датдан илгарироқ экишга уриниб кўрманг.
СОЯЛАНИШ
Кичик томорқаларда ёруғлик етишмасли-
ги сабабли ўсимликлар ўсишдан қолади,
уларда кучсиз поялар ривожланади ва
майда барглар шаклланади. Бундай ўсим-
ликларда касалланиш ва зараркунандалар
тушиш хавфи ҳам кучаяди. Шу боис соя кўп
тушадиган жойларда баргли ва илдизмева-
ли сабзавотлар етиштириш мақсадга муво-
фиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |