Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


ДЕРАЗА ТОКЧАСИДА САБЗАВОТ ЎСТИРИШ


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet142/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

ДЕРАЗА ТОКЧАСИДА САБЗАВОТ ЎСТИРИШ
Агар сиз таомларингизга зираворлардан ишлатиб, унинг 
янада хуштаъм бўлишини хоҳласангиз ошхонангиз деразаси 
токчасига бир нечта туваклар қўйиб унга райҳон, жамбил, ли-
монўт ва бошқа зиравор ўсимликларни экиб, қишки мавсумда 
ундан бемалол фойдаланишингиз мумкин. Мана шу усул би-
лан сиз қўл остингизда доимо ўзингиз севган зиравор бўли-
шига эришасиз. Ошхона деразасининг токчаси ўсимликлар 
учун жуда қулай жойдир, чунки ошхона ҳавоси одатда нам
ўсимлик эса доимо кўз олдингизда, демак уни суғориб туриш 
эсингиздан чиқиб қолмайди.
Биз ушбу бўлимда деразангиз токчасини сабзавотлар билан тўлдириб ташланг 
демоқчимасмиз, кўпчилик буни хоҳлашмайди ҳам, аммо сиз яхши кўрган ва энг 
кўп истеъмол қилинадиган зираворлардан бор йўғи икки-учтасини жойлаштириб 


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
134
қўйишингиз ҳеч кимга халақит бермайди. Ўзингиз сев-
ган зираворингизни даврий равишда қирқиб туришни 
унутманг, акс ҳолда ўсимлик қарий бошлайди, барглари 
дағаллашади ва ўсимлик умумий жиҳатдан кўрксиз бў-
либ қолади. Агар сиз дераза токчасида биринчи бор зи-
равор етиштираётган бўлсангиз, у ҳолда ишни қуйидаги-
ча бошланг. Хўжалик дўконларидан гул ёки зираворлар 
учун тайёрланган тупроқ аралашмасини сотиб олинг. Уни 
тувакларга шундай тўлдирингки, тупроқ аралашмаси-
нинг сатҳи тувак қиррасидан 0,5-1 см пастроқда бўлсин. 
Тувакларга кашнич, райҳон, петрушка каби сабзавотларнинг уруғи, кўп йиллик зи-
равор бўлса, илдизли тупчаси экилади. Экинлар экиб бўлингач суғоринг, майсалар 
униб чиққач эса бир ҳафтада икки марта суғоринг. Бу ерда шунга алоҳида эътибор 
бериш лозимки, тувакча тупроғи ўртача нам ҳолатда сақланиши керак, ортиқча 
намлик ёки, аксинча, қуриб қолишига йўл қўйманг. Иштиёқи баланд уй бекалари 
бундай тувакларда зираворлардан ташқари помидорнинг митти мевали миниатю-
ра навларини ҳам етиштиришлари мумкин.

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling