Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


КОНТЕЙНЕРЛАРДА САБЗАВОТ ЕТИШТИРИШ


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet141/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

КОНТЕЙНЕРЛАРДА САБЗАВОТ ЕТИШТИРИШ
Контейнерларда сабзавот етиштириш мамлакатимизда жуда кам учраса-да, кўп-
гина хорижий мамлакатларда кенг оммалашмоқда. Томорқа майдони жуда кичик 


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
133
бўлган кўпгина хонадон соҳиблари ерни сабзавот учун 
ажратмай, балки уларни етиштиришда турли хил тува-
клар, тарновлар, субстратли қоплар ва бошқалардан 
фойдаланишмоқда. Кўп қаватли биноларда яшовчи 
инсонларнинг эса балкондан бошқа жойи йўқ, демак 
улар фақат контейнерлардагина сабзавот етиштира 
олишлари мумкин. Айрим мутахассислар контейнер-
ларда сабзавот етиштириш жуда катта афзалликларга 
эга дейишади. Чунки контейнер учун харид қилина-
диган компост таркибида сабзавотларнинг яхши ўсиб 
ривожланиши учун зарур бўлган барча озуқа моддалар мавжуд, бундан ташқари 
бу усулда майдонни чопиш, мунтазам ўтоқ қилиш каби машаққатли ишлар истис-
нодир, шунингдек контейнердаги сабзавотларга тупроқ зараркунандалари хавф 
солмайди. 
Сабзавот етиштириш учун чуқурлиги 20 см дам кам бўлмаган ҳар қандай тувак, 
нов ва бошқа идишлар контейнер вазифасини ўтайди. Контейнерлар ер сатҳидан 
кўтариб жойлаштирилади. Бироқ кўпгина боғбонлар ҳовли кўркини бузмаслик учун 
контейнерга асосан манзарали экинлар экишади. Ушбу ҳолатда контейнерларда 
оддий сабзавотлар эмас, балки манзарали сабзавотларни етиштириш мумкин.
Кўпгина сабзавотларни тупроқ аралашмаси солинган полиэтилен қопларда ҳам 
етиштириш мумкин. Уларга экилган анча нимжон ўсимликларни совуқ ва шамол-
дан асраш учун боғ бурчакларига, нисбатан пана жойларга жойланади. Контейнер-
ларда сабзавот етиштириш ҳам қатор камчиликларга эга: ҳовли атрофи ва боғ ичи-
га ўрнатилган контейнерлар унинг кўркини бузиши мумкин; уларда етиштирилган 
сабзавотларнинг ҳосилдорлиги анча паст; контейнерлардаги сабзавотларни мун-
тазам суғориб озиқлантириб туриш лозим.

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling