Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


ЖЎЯКЛАРДА САБЗАВОТ ЕТИШТИРИШ


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet143/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

ЖЎЯКЛАРДА САБЗАВОТ ЕТИШТИРИШ
Сабзавотларни 
тўғри 
бурчакли жўякларда ҳам 
етиштириш мумкин. Жўя-
кларда экилган сабзавотлар-
нинг ҳосили қаторлаб экил-
ганга нисбатан анча юқори 
туради. Чунки жўякларда са-
бзавотлар зичлаштирилган 
таркибда жойлаштирилади. 
Жўяклар шундай ташкил қи-
линиши керакки, ҳар бир 
экилган сабзавотга жўяклар оралиғидаги йўлакчадан бемалол бора олинг. Жўяклар 
паст ва баланд тартибда ҳосил қилинади. Баланд жўяклар атрофи таянч девор би-
лан ҳимояланиши ҳам мумкин. Бунинг учун шпал, ғишт ёки тахтадан фойдаланила-
ди. Паст жўяклар эса ерга тўғридан-тўғри ковлаб ҳосил қилинади. Жўяклар ўлчами 
иккала услубда ҳам бир хилдир. Жўяклар ичи дағал органик ўғитлар билан тўлди-
рилади ва икки ҳафта зичлашиб чўкиб олиши кутилади. 
Жўякларда қайси сабзавотларни етиштириш лозим? Илдизмевали сабзавотлар-
нинг барчаси, зиравор кўкат сабзавотлар ва пиёздошлар жўяк-ларда етиштириш 
учун жуда мос экиндир. Жўякларда карамдошлар ва томатдош сабзавотларни ҳам 
етиштириш мумкин. Бу ҳолатда ушбу экин-ларнинг карлик ёки тезпишар навлари-
ни қўллаш мақсадга мувофиқдир. Албатта, бу усулда битта ўсимликнинг ҳосили 
қаторлаб экилгандагидан бирмунча пастроқ бўлади, аммо майдон ҳисобига жўяк-


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
135
ли усулда юқоридир. Жўякли усулда сабзавотларни парваришлаш ҳам анча осон-
дир. Ўсимликлар бир-бирига яқин жойлаштирилганлиги боис уларда бегона ўтлар 
камроқ ўсади. Уларда препаратларни пуркаш, барг орқали озиқлантириш осон 
кечади. Жўяклар оралиғидаги йўлакларда бегона ўтлар ўсмаслиги учун уни қора 
полиэтилен плёнкалар билан мулчалаб чиқиш ҳам мумкин. Жўякларнинг яна бир 
афзаллик томони ҳам шундадир, яъни доимий очилган тўғри бурчакли жўяклар 
оралиғини кузги чопиқ қилиш шарт эмас, бу эса етарлича даражада меҳнат сарфи-
ни қисқартириш имконини беради.


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
136
Сабзавот экиларини муваффақиятли парваришлаш вақт, меҳнат, керакли агро-
техник тадбирларни бажариш учун уқув ва, энг муҳими, барчасини ўз вақтида ба-
жаришни талаб этади. Масалан, энг енгил етиштириладиган экин – редискани олиб 
қарайлик. Барчага маълумки, редиска униб чиқгач, майсалар ягоналаб чиқилади, 
агар бунга кеч қолинса, ҳосил паст кўрсаткичда бўлади. Етилган илдизмевалар-
ни йиғиб олишни ҳам кечиктириб бўлмайди, акс ҳолда улар дағал бўлиб қола-
ди. Нисбатан талабчан экинларда зарур агротехник тадбирларни ўтказиш вақтини 
тўғри танлаш янада кўпроқ аҳамият касб этади.

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling