Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

АНЪАНАВИЙ ТОМОРҚА
Деҳқон хўжаликларининг деярли барчасида 
анъанавий тарзда сабзавот етиштирилади. Бун-
дай усулда сабзавот етиштиришда томорқа учун 
ажратилган барча майдон кузда чопилади, сўн-
гра баҳорда унга сабзавотлар қатор-қатор қилиб 
экилади, фақатгина кўп йиллик сабзавотлар (сар-
сабил, отқулоқ каби) еригина кузда чопилмайди. 
Бу қаторларнинг бирор жойида каттароқ оралиқ 
қолдирилади, у суғориш, ўтоқ қилиш, дорилаш, 
ҳосил йиғиш ва бошқаларда ўтиш йўли вази-
фасини ўтайди. Уруғи билан экилган сабзавотларда ўсимликлар эркин ўсиб риво-
жланиши учун ягоналаб чиқилади, кўчати билан етиштириладиган экинларда эса 
кўчатлар тегишлича оралиқда экиб чиқилади. Маълумки, сабзавотчиликка бағи-
шланган деярли барча қўлланмалар ва справочниклар, шу жумладан ушбу китоб 
ҳам айнан мана шу усулга таянади.
Анъанавий усулда қаторлаб сабзавот етиштириш содда ва қулайлиги билан 
ажралиб туради, уни энг асосий таянч усул деб ҳам аташ мумкин. Қаторлаб экилган 
сабзавотларни суғориш, парваришлаш, қатор ораларига ишлов бериш жуда қулай, 
катта майдонда экилганда унга механизация воситаларини ҳам киритиш мумкин, 
аммо бу усулнинг ҳам ўзига хос камчиликлари мавжуд. Бунда қатор ораларини до-
имо юмшатиб туриш лозим, унда бегона ўтлар тез кўпайиб кетиши боис, мунтазам 
V-БЎЛИМ
ҚАЕРЛАРДА САБЗАВОТ ЎСТИРИШ МУМКИН


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
132
ўтоқ қилиб турилади. Ва ниҳоят, майдон ҳисобига етиштирилган ялпи ҳосил жўя-
клаб экилганга нисбатан бирмунча пастроқ бўлади. Шунинг учун танлаган экинин-
гиз ва томорқангизнинг катта-кичиклигига кўра қайси усул мос келишини аниқлаш 
учун кейинги усулларни ҳам пухта ўқиб чиқишингизни маслаҳат берамиз.
ИССИҚХОНАЛАРДА САБЗАВОТ ЕТИШТИРИШ
Иссиқхоналарда очиқ майдонларда яхши 
ўсмайдиган сабзавот турлари ва навларини
айниқса мавсумдан ташқари муддатларда янги 
сабзавот маҳсулотлари етиштириш учун фой-
даланилади. Иссиқхоналарда совуққа ўта чи-
дамли сабзавотларни ҳам етиштириш мумкин. 
Бунда улардан жуда барвақт ҳосил етиштириш 
имконияти юзага келади. Иссиқхона сабзавот-
чилигининг кўпгина сабзавотчиликка бағи-
шланган рисолаларда тилга олинмайдиган яна 
бир муҳим жиҳати мавжуд: бу ташқи об-ҳаво-
нинг ҳар қандай алмашинувида ҳам уруғ экиш, 
ўсимликларни парваришлаш ва ҳосил йиғиб 
олишни бемалол амалга ошириш имкониятидир.
Маълумки кўпгина ўсимликларнинг яхши ўсиб ривожланиши учун ўртача ёки 
етарлича юқори ҳаво ҳарорати зарур, аммо айрим кенг тарқалган сабзавотлар-
ни иситилмайдиган иссиқхоналарда ҳам етиштириш мумкин. Халқимизда деярли 
барча иссиқхоналарда анъанавий тарзда помидор ва бодринг етиштириш кенг ру-
сум бўлиб бормоқда, унутмаслик лозимки, иссиқхоналарда бу экинлардан ташқари 
қалампир, бақлажон, кўкатлар ва бошқа кўпгина сабзавотларни ҳам етиштириш 
мумкин. Мавсум бошида эса помидор ва бодринг кўчатлари оралиғидаги эркин 
майдонни тез ўсувчи зичлаштирувчи экинлар билан (масалан, сабзи, кўкат сабза-
вотлар) банд қилиш мумкин.
Иссиқхоналар очиқ дала учун сабзавот ва манзарали экинлар кўча-тини етишти-
риб беришда жуда муҳим иншоот вазифасини ўтайди. Уруғлар иссиқхона тупроғига 
сепилади. Майсалар униб чиқгач, махсус тувакчалар ёки яшикларга пикировка қи-
линади. Яшиклар ва тувакчалар иссиқхона йўлаклари четига, иссиқхона бўлимла-
ри оралиғига териб чиқилади, бунда иссиқхонанинг фойдали майдонини ошириш, 
иссиқхонадан максимум унумли фойдаланиш имконияти юзага келади. Кўчатлар-
ни очиқ далага ўтқазишдан олдин, аввалги бўлимларда таъкидлаб ўтганимиздек, 
чиниқтириб олишни унутманг.

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling