Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


IV-БЎЛИМ КАМ ТАРҚАЛГАН САБЗАВОТЛАР


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet137/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

IV-БЎЛИМ
КАМ ТАРҚАЛГАН САБЗАВОТЛАР


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
128
сабзавотларни етиштирар экансиз, эҳтимолки, келажакда унинг мамлакатимизда 
кенг тарқалишига замин ҳозирлайсиз. Зеро, бундан бир неча ўн йиллар муқаддам 
бугунги куннинг энг асосий сабзавотлари ҳисобланган карам, гулкарам, картошка, 
помидор кабилар ушбу бўлим вакиллари сингари камёб ҳисобланган.
ТОПИНАМБУР
Топинамбурнинг қавариқ тугунаклари ёки ер нокларини кар-
тошка ўрнида ишлатиш мумкин. Ушбу сабзавот озишни хоҳлаган-
лар таомномасига мос келади, аммо унинг таъми ҳаммага ҳам ёқа-
вермайди. Дастлаб 1-2 та тугунак экиб кўринг. Чидамли ва беор 
бўлган топинамбур поялари 3 м ва ундан ортиқ баландликкача 
ўсади, улар шамолдан ҳимояланувчи жуда яхши иҳота ҳосил қи-
лади, аммо ўзининг ёнида ўсаётган паст бўйли экинларни соялаб 
қўяди. Унинг пояларини тирговучга боғлаб қўйиш лозим. Топи-
намбурнинг тўпгули кунгабоқар ўсимлиги тўпгулига ўхшаб кетади. 
Ўсимлик тугунакларидан кўпайтирилади. Экиш учун товуқ тухумидан катта бўлмаган ўлчамдаги тугуна-
клар танлаб олинади.
Топинамбур тупроққа талабчан эмас, аммо нордон тупроқларда ва баҳорда сув кўп туриб қоладиган 
майдонларда ёмон ўсади. Топинамбур ўсимлигидан оғир тупроқларга ишлов беришда ҳам фойдаланиш 
мумкин.
Топинамбур картошка сингари қайнатилган, димланган ёки қовурилган ҳолда истеъмол қилинади. 
Кўпчилик топинамбурдан қилинган шўрва ёки қуймоқни хуш кўради. Қуймоқ тайёрлаш учун қайнатиб 
сўнгра эзғиланган топинамбур бўтқаси кўп миқдордаги ёғда қовурилади. Хом тугунакларидан сирка ёр-
дамида салатлар тайёрлаш мумкин.
САРСАБИЛ
Сарсабилнинг шохлари жуда чиройли ҳисобланади, аммо уни 
гулдасталар учун қирқиб олмаслик керак. Чунки улар баҳорда 
кўпроқ этли новдалар чиқариш учун керак бўлади. Унинг янги-
лигида қирқиб олиниб, тўғри тайёрланган ёш серсув новдалари 
ўзининг ажойиб таъми билан консерваланган ҳолда сотиладиган 
майда новдалардан анча устун туради. Қадимда сарсабил ерга 
кўмиб юборилган буқаларнинг шохидан ўсиб чиқади деб ишо-
нишган ва ҳали-ҳанузгача уни етиштириш билан боғлиқ турли 
хил афсоналар мавжуд.
Сарсабил кенгроқ жой талаб қилади, шу боис кўчатлар орасида каттароқ масофа қолдириш лозим. 
Ҳар йили қатор ораларида тупроқ юзаси қалинг чўнг қатлами билан ёпилади, ниҳолларга мунтазам тузли 
сув пуркалади. Агар томорқангиз яхши зовурланган ҳамда ушбу тансиқ сабзавот учун ўн йилга жой ажра-
тишга имкониятингиз бўлса, сарсабил етиштириб кўринг. Аммо сабр-тоқатли бўлишингиз лозим, чунки 
биринчи ҳосилни фақат икки йилдан кейин олишингиз мумкин.
Сарсабил тупроқ эритмаси муҳити нейтрал бўлган, яхши зовурланган, қуёшли ва кучли 
шамол таъсиридан ҳимояланган тупроқларда яхши ўсади. Майдон кузда яхши чириган 
гўнг ёки боғ компости солиниб чопилади.
Кузги чопиқ пайтида кўп йиллик бегона ўтларнинг илдизлари яхшилаб териб ташланади, йирик ер 
бўлаклари майдаланмайди. Баҳорги чопиқда комплекс ўғитлар сепилади.
Кўчатлар апрель ойида экилади. Жўяклар оралиғи 90 см.
Сарсабилни пиширишнинг энг анъанвий усули – буғда димлаш. Димланган сарсабил иссиқ ҳолатда 
қиздирилган сариёғ билан ёки совуқ ҳолда соус ёки ўсимлик ёғи билан дастурхонга тортилади. Сар-
сабилни кўп сақлаш ва кўп қайнатиш мумкин эмас; қайнатилган новдалар мустаҳкамлигича қолиши 
(асосидан ушланганда осилиб қолмаслиги керак), шунингдек синмаслиги ҳам лозим. Сарсабилдан шўрва 
ҳам қилиш мумкин.


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
129

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling