Cабзавотлар ва уларни етиштириш
123
диз чиришига олиб келади. Тупроққа гўнг ва минерал ўғитларни тўғри солинг, чунки
унутмаслик лозимки, турли экинлар тупроқ таркибини турлича талаб қилади. Эрта
баҳорги экиладиган экинлар тупроғини кузда чопиб тайёрлаб қўйиш мақсадга му-
вофиқдир.
Алмашлаб экишни йўлга қўйинг. Тупроқ кучсизланмаслиги ҳамда тупроқ билан
боғлиқ муаммоларнинг келиб чиқмаслиги учун бир жойда у ёки бу экинни бир неча
йил мобайнида сурункасига етиштирманг. Бу борада китоб аввалида ҳам батафсил
тавсиф бериб ўтдик.
Экинларнинг қалин бўлишига йўл қўйманг. Уруғларни сийракроқ экинг. Ягона-
лашни имкон қадар эртароқ ўтказинг: қалин экилган ўсимликлар ёмон ўсади ва
касалликларнинг келиб чиқиш хавфи тезда кучайиб кетади. Ягоналанган ўсимли-
кларни экин майдонида қолдирманг – уларни компост ғарамига ташланг ёки куй-
дириб юборинг.
Бегона ўтлар ва чириндиларни ўз вақтида йўқотинг. Бегона ўтлар сув, озиқа мод-
далари, майдон ва ёруғлик учун маданий экинлар билан рақобатлашади. Ахлатлар
эса бегона ўтлар сингари касаллик ва зараркунандаларни тарқатувчи манба бўлиб
хизмат қилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: