1. ШОЛҒОМ
МОЗАИКА ВИРУСИ
Хавфли юқумли касаллик,
аммо жуда ҳам кам учрайди.
Ёш барглар бурала бошлайди
ва майда холлар билан қопла-
нади; ёш ўсимликлар нобуд
бўлиши мумкин. Касалликнинг
ўзига хос белгиси – барглар-
даги майда тўқ яшил сўгалча-
лар.
Курашиш усули. Касалликни
даволаб бўлмайди. Касаллан-
ган ўсимликлар йўқ қилинади.
Огоҳлантирувчи чоралар: Ка-
саллик вирусини ташиб юрув-
чи шира битларига қарши
перметрин ёки гептенофос
пуркалади.
ТЎҚ ЯШИЛ СЎГАЛЛАР
2. ҲЎЛ ЧИРИШ
Касаллик ўсув даврида ҳам, сақлашда ҳам илдизмеваларни зарарлаши мумкин. Бун-
да ҳўл чириш мева бошидан бошланиб унинг этини шилимшиқ массага айлантириб
қўяди, аммо илдиз ва мева пўстини шикастламайди. Касалликнинг хос белгиси – барг
тўпламининг ётиб қолиши. Касаллик серёғин об-ҳаво шароитида тез тарқалади. Ка-
салланган ўсимликлар зудлик билан йўқ қилинади. Келгуси мавсумда касаллик яна
тарқалмаслиги учун экин майдони яхшилаб зовурланади, гўнг белгиланган меъёрда
солинади. Қатор ораларини юмшатишда илдизларни шикастламаслик учун эҳтиёт бў-
лиш лозим. Касалланган илдизмеваларни сақлашга жойлаштириш қатъиян ман эти-
лади. Алмашлаб экишга риоя қилинади.
3. ҚЎНҒИР ЭТ
Илдизмевалар кўндалангига ке-
силганда уларда кулрангсимон
– жигарранг ҳалқани кўриш мум-
кин. Касалланган жойлар сувси-
мон бўлиб қолади. Касаллик одат-
да фақатгина енгил тупроқларда
қуруқ об-ҳаво шароитида учрай-
ди ва шолғомга нисбатан кўпроқ
брюквани зарарлайди.
Бундай илдизмеваларнинг таъми аччиқ бўлиб қолади. Касал-
лик тупроқда бор етишмаслигидан келиб чиқади.
Курашиш усули: Мавжуд эмас.
Огоҳлантирувчи чоралар: Тупроқда бор етишмаса 10 м2га 17
г миқдорда бура минерали солинади.
4. ҚОРА ЧИРИШ
Касалликнинг белгиси – қо-
рамтир томирли сариқ барг-
лар. Илдизмева кўндаланги-
га кесилганда касалликнинг
хос белгиси-қора нуқталар-
дан иборат ҳалқани кўриш
мумкин. Касаллик кўпинча
яхши зовурланмаган ерлар-
да иссиқ ва нам ёз мавсумида кузатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |