ПАЗАНДАЧИЛИКДА ҚЎЛЛАНИЛИШИНИ БИЛАСИЗМИ?
Буюк Биртанияда лавлаги асосан салатларга ранг ва таъм бериш учун ишлати-
лади. Анъанавий инглиз салати – бу салат-латук, яъни помидор, редиска ва майда
бўлакча қилиб тўғраб қайнатилган ёки маринадланган лавлаги. АҚШда ҳам лавла-
гидан тайёрланган гарнирлар жуда машҳур. Шарқий Европада эса лавлаги борш-
нинг асосий таркибий қисми ҳисобланади. Халқимизда ҳам лавлаги витаминга бой
сабзавот сифатида кўплаб истеъмол қилинади. Ундан турли хил салатлар тайёрла-
нади, лавлагили шўрвалар пиширилади.
САҚЛАШ УСУЛИ: Полиэтилен халтачаларда совитгичда икки ҳафтагача сақлана-
ди. Қишки захиралар сабзавот ўралари ёки уюмларида сақланади.
ТАЙЁРЛАШ УСУЛИ: Лавлаги илдизмевалари совуқ сувда яхшилаб ювилади. Пў-
сти билан бирга тузли сувда 1-2 соат (илдизмева ўлчамига боғлиқ равишда) қайна-
тилади. Сўнгра совитилиб пўсти тозаланади, майда бўлакча қилиб тўғралади, майо-
нез сурилиб, дастурхонга тортилади.
ҚАЙСИ НАВЛАРНИ ЭККАН МАЪҚУЛ?
БОРДО 237: Илдизмеваларининг шакли юмалоқ, вазни 430–500 гр., этининг
ранги тўқ қизил, оқиш ҳалқалар мавжуд, серсув ва ширин. Ўсув даври 115–120 кун.
БОРО F1: Эртапишар Голландия дурагайи. Илдизмевасининг шакли юмалоқ, ваз-
ни 160 гр. Этининг ранги тўқ қизил, серсув ва ширин. Касал-ликларга чидамли, юқо-
ри ҳосилдор. Ўсув даври 76 кун.
БОЛТАРДИ: Ўртапишар Голландия нави. Илдизмевасининг шакли юмалоқ, вазни
120 гр. Эти тўқ қизил рангда, серсув ва ширин. Касалликларга чидамли, юқори ҳо-
силдор. Ўсув даври 96 кун.
БИКОРЕС: Ўртапишар Голландия нави. Илдизмевасининг шакли юмалоқ, вазни
220 гр. Эти тўқ қизил рангда, серсув ва ширин. Касалликларга чидамли, юқори ҳо-
силдор. Ўсув даври 96 кун.
ПАБЛО F1: Эртапишар Голландия дурагайи. Илдизмеваси юмалоқ шаклда, вазни
80 гр. Эти тўқ қизил, серсув ва ширин. Юқори ҳосилдор, касалликларга чидамли.
Ўсув даври 76 кун.
ВОДАН F1: Эртапишар Голландия дурагайи. Илдизмеваси юмалоқ, вазни 150 гр.
Эти тўқ қизил, серсув ва ширин. Касалликларга чидамли, юқори ҳосилдор. Ўсув дав-
ри 76–80 кун.
Do'stlaringiz bilan baham: |