Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

Огоҳлантирувчи 
чоралар: 
Мавжуд эмас.
БАРГЛАРДАГИ
ҚАВАРИҚЧАЛАР
2. ЎЗАК ЧИРИШИ
Ёзда барглар қуриб қолади, илдиз меванинг юқори қисмида ботиқ қорамтир 
доғ ҳосил бўлади. Мева эти қораяди. Бу ҳолат тупроқда бор етишмаслигидан 
келиб чиқади. Касаллик айниқса енгил оҳакли тупроқларда қурғоқчилик бўл-
ганда кучли ривожланади.
Курашиш усули: Ўсимликлар мунтазам равишда барглари орқали микроэле-
ментлар билан озиқлантирилади.
Огоҳлантирувчи чоралар: Бор етишмайдиган тупроқларда экиш олдидан ерга 
бура (35 г/м2 миқдорида) солинади.
3. “ҚОРА ОЁҚ”
Майсаларнинг қорайиши ва нобуд бўлишига олиб келувчи жиддий касаллик, оғир ва ўта нам тупроқлар-
даги қалин майсаларни шикастлайди. Касалликнинг биринчи белгилари намоён бўлиши биланоқ касал-
ланган ўсимликлар йўқотилади, қолган ниҳоллар дитан билан суғорилади.
4. ПОЯЛАШ
Баъзан ўсимликлар илдизмева шаклланмасидан олдин гулпоя чиқариб юборади. Одатда бу қурғоқчилик 
ёки органик моддалар тупроқда етишмаганда юз беради. Аммо жуда эрта экиш ёки кеч ягана қилиш ҳам 
бунга сабаб бўлиши мумкин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам гулпоя чиқармайдиган навлар мавжуд, масалан 
Болтарди.
ҚОРАЙГАН 
ИЛДИЗМЕВАЛАР


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
32
5. ДОҒЛИ САРҒАЙИШ
Барг томирлари оралиғида сариқ доғлар пайдо 
бўлади, кучли касалланганда барглар бутунлай 
сарғайиб қолади, кейинчалик эса қорайиб кета-
ди. Касалликнинг ўзига хос белгиси – баргларнинг 
қирралари буралиб қолади. Сабаби магний етиш-
маслиги.
Курашиш усули: Магнийли ўғит солинади. Ўсимли-
кларга мунтазам микроэлементлар пуркалади.
Огоҳлантирувчи чоралар: Тупроқда оҳак миқдо-
ри ортиб кетмаслиги лозим.
6. ТЕШИКЛИ ДОҒЛАНИШ
Баргларда кўп сонли қўнғир доғлар, баъзан тешик-
чалар пайдо бўлади. Улар баргларни хунуклашти-
риб юборсада ҳосилга зарар етказмайди.

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling