Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

21. КАРАМ ОҚҚАНОТИ
Кейинги йилларда ушбу ҳаша-
ротлар карамда кўплаб учра-
моқда. Майда оқ ҳашарот ва 
унинг личинкалари ўсимлик 
баргининг орқа томонига яши-
риниб олиб унга зарар кел-
тиради. Зарарланган ўсимлик 
ҳолсизланиб моғор билан қо-
планади. Ўсимлик силкитилган-
да етук ҳашаротлар ғуж-ғуж бў-
либ осмонга кўтарилишади.
Курашиш усули: Анча мураккаб,
уч кунда бир марта ҳашаротлар йўқолгунча эрта-
лаб ёки кечқурун перметрин пуркалади. Биологик 
усулда олтинкўз личинкаларини қўйиб юбориш 
ҳам жуда яхши натижа беради.
Огоҳлантирувчи чоралар: Олдини олувчи самара-
ли чоралар мавжуд эмас.
23. МАРГАНЕЦ ЕТИШМАСЛИГИ
Биттадан барг олиб марганец ёки 
магний етишмаслигини ажратиш 
жуда қийин. Марганец етишмас-
лиги катта ёшли баргларда ҳам, 
ёш баргларда ҳам кузатилаверади, 
барг четлари эса ичкарига қайри-
либ қурий бошлайди.
Курашиш усули: Ўсимлик атрофи-
даги тупроққа микроэлементлар 
эритмаси пуркалади. Микроэле-
ментлар билан барг орқали мун-
тазам озиқлантириш ҳам самарали натижа бера-
ди.
Огоҳлантирувчи чоралар: Кузги чопиқ олдидан 
тупроққа компост солинади.
20. УНСИМОН ШИРА
Июнь ойидан бошлаб қурғоқчи-
лик шароитларида баргларнинг 
остки тарафида ва ўсимликнинг 
учки қисмида мумсимон ширанинг 
кулранг тусли колониялари пайдо 
бўлади. Зарарланган барглар бура-
либ сарғая бошлайди. Кучли зарар-
ланганда моғорсимон ғубор ҳосил 
бўлиши ҳам мумкин, бундай ҳолат-
да ўсимлик истеъмол учун яроқсиз 
бўлиб қолади.
Курашиш усули: Курашиш қийин. Ўсимликларга 
пухталик билан перметрин ёки гептенофос пур-
калади.
Огоҳлантирувчи чоралар: Эски ўзаклар қазиб 
олиниб, ёқиб юборилади.
22. МАГНИЙ ЕТИШМАСЛИГИ
Катта ёшдаги баргларда томир-
лар оралиғидаги тўқима дастлаб 
сарғаяди, сўнгра тўқ сариқ, оқ, 
қизил ёки қирмизи тусга киради. 
Бундай магний етишмаслик ҳо-
лати тез-тез учраб туради.
Курашиш усули: Ўсимлик атро-
фидаги тупроққа микроэлемент-
лар эритмаси пуркалади. Микро-
элементлар билан барг орқали 
мунтазам озиқлантириш ҳам са-
марали натижа беради.

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling