Cабзавотлар ва уларни етиштириш
47
• Кўчат ўтқазиш учун куннинг бир қисмида қуёш тушадиган жой танланади. Эгат-
лар етарлича чириган гўнг ёки компост солинган ҳолда кузда чопиб қўйилади.
• Баҳорда комплекс ўғитлар солинади. Кўчат ўтқазишдан
олдин эгатлар чопил-
майди, балки хаскаш билан енгил юмшатилиб чиқилади.
УРУҒЛАРНИ СЕПИШ ВА КЎЧАТЛАРНИ ЎТҚАЗИШ
ҚАНДАЙ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ?
• Бақувват кўчат олиш учун 10 см атрофида масофа қолдириб ягоналаб чиқинг.
• Кўчатлар 5-6 та чинбарг чиқарганда доимий жойга ўтқазилади. Суғориш олди-
дан кўчатлар мўл суғорилади. Экиб бўлингач илдизлар атрофи пухталик билан
зичланади. Кўчатлар қаторда 50-60 см оралиқда экилади.
КАЛЕНДАРЬ
Январь
Февраль
Мар
т
Апре
ль
Май
Июнь
Ию
ль
Авгу
ст
Сентябрь
Октябрь
Ноябрь
Д
екабрь
Уруғни экиш
Кўчатларни ўтқазиш
Ҳосилни йиғиб олиш
ПАРВАРИШЛАШ ТАРТИБИНИ БИЛАСИЗМИ?
• Ўсимлик атрофидаги тупроқ мунтазам юмшатиб турилади, бегона ўтлар йўқоти-
лади, ёш ўсимликлар қушлардан ҳимоя қилинади.
• Гулкарам айниқса бошланғич ўсув даврида мўл суғоришни талаб этади, акс ҳол-
да карам бошлари майда бўлиб қолиши мумкин. Ўсимликлар даврий равишда
озиқлантирилади.
• Ўртапишар навларда карамбоши атрофидаги барглари қайрилиб сояланади.
• Айнан шу усулда кечки навлар карамбоши совуқ уришдан ҳимоя қилинади.