Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


МАРАТОС F1. Эртапишар Голландия дурагайи, ўсув даври мева биологик пишиб  етилгунча 95 кун. Тамаки мозаикаси вирусига чидамли. ФИЕСТА F1


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

МАРАТОС F1. Эртапишар Голландия дурагайи, ўсув даври мева биологик пишиб 
етилгунча 95 кун. Тамаки мозаикаси вирусига чидамли.
ФИЕСТА F1. Эртапишар Голландия дурагайи, ўсув даври мева биологик пишгун-
ча 95 кун. Транспортда ташилганда товар кўринишини йўқотмайди.
НАРГИЗА. Ўртапишар нав. Ўсув даври меваси техник етилгунча 120 кун. Касал-
ликларга чидамли.
ТОНГ. Ўртапишар нав, ўсув даври мева техник пишиб етилгунча 128 кун. Юқори 
ҳосилдор, касалликларга чидамли.
ДАР ТАШКЕНТА. 1980 йилдан буён етиштириб келинаётган ўртапишар нав. Ўсув 
даври мева техник етилгунча 115 кун. Қайта ишлашбоп нав.
ЗАРЯ ВОСТОКА. Ўртапишар нав, ўсув даври мева биологик пишиб етилгунча 
145–150 кун 
ЗУМРАД. Ўртапишар нав, ўсув даври мева биологик пишиб етилгунча 160 кун.
ЛАСТОЧКА. Узоқ йиллардан буён етиштириб келинаётган ўртапишар нав, меваси 
техник пишиб етилганда қизил тусда бўлади. Ўсув даври биологик пишиб етилгунча 
152 кун.Қайта ишлашбоп нав.
ОРИОН F1. Кечпишар Голландия дурагайи, ўсув даври биологик пишиб етилгун-
ча 120 кун. Очиқ дала ва иссиқхоналарда етиштирилади.
МУАММОЛАР ҚАНДАЙ БАРТАРАФ ЭТИЛАДИ?
ЎРГИМЧАККАНА
Ширин қалампир ўргимчаккана билан тез-тез зарарланиб туради. Баргларда 
хира доғчалар ҳосил бўлади ва бронзасимон тусга киради. Жуда майда каналар 
барг остига беркиниб олади.Ўсимликларга малатион ёки деррис яхшилаб пурка-
лади.
ШИРА
Очиқ далада ҳам, иссиқхона шароитида ҳам ўсимликларни зарарлайди. Ўсим-
ликларга перметрин ёки гептенофос пуркалади.
ЮҚОРИГИ ЧИРИШ
Меванинг учки қисми қорайиб қолади. Унинг асосий сабаби – нотўғри суғориш-
дир.
СЎЛИШ
Ширин қалампирларда сўлиш кўплаб учраб туради. Уни бартараф этиш учун 
алмашлаб экишга риоя қилинади. Агротехника қоидаларига риоя этилади. Чидам-
ли навларни экиш тавсия этилади.


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
52
АЧЧИҚ ҚАЛАМПИР
Аччиқ қалампир ўсимлиги ташқи кўринишидан ширин қалампир билан деярли 
бир хил, фақат унинг мевалари анча майда ва ингичка бўлади. Уни экиш, парвари-
шлаш ва ҳосилни йиғиб олиш тадбирлари ширин қалампирникидан фарқ қилмай-
ди. Унинг техник ёки биологик пишиб етилган мевалари пазандачиликда асосан 
ўзига хос аччиқ таъм берувчи зиравор сифатида ишлатилади.

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling