- Умумий маълумотлар. Мевали ўсимликларнинг асосий вегетатив органлари уларнинг новдалари ёки ер устки қисми ва илдизи ёки ер остки қисми ҳисобланади. Новда ва илдизнинг туташган жойи илдиз бўғизи деб аталади, бу жой улар ўртасидаги ранг ўзгара бошлаган қисми, шунингдек энг юқориги ён илдизлар тарқалган минтақа билан белгиланади.
- Боғ барпо қилиш учун мўлжалланган кўчатлар ўсимликлардан иборат бўлади: пайвандтаг ёки илдиз тизими ва кичик танача ҳамда пайвандўст, яъни ер устки қисми. Ёш ўсимликларда пайванд қилинган жойни осон кўриш мумкин.
- Катта ёшли дарахтларда шохланган барча ер устки қисмлар мевали ўсимликнинг шоҳ-шаббаси деб юритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |