Умумий маълумотлар ва услубий кўрсатмалар Унган уруғдан асосий (ўқ) илдиз шаклланади, у нолинчи тартиб илдиз деб юритилади, ундан биринчи тартиб ён илдизлар, улардан эса ўз навбатида иккинчи тартиб шохлар тарқалади ва ҳ.к. Пояларда ва иккиламчи анатомик тузилишдаги илдизларда ҳам илдизлар пайдо бўлиши мумкин, улар қўшимча ёки адвентив илдизлар деб аталади. Агар фақатгина қўшимча илдизлар шаклланса, у ҳолда ўқ илдиз бўлмайди ва шу боис асосий илдизлар биринчи тартиб шохланиш илдизлари деб юритилади, ён илдизлар эса мос ҳолда иккинчи, учинчи ва ҳ.к. тартиб шохланган илдизлар дейилади. Мевали ўсимликларда бир неча тип илдиз тизими фарқланади: а) уруғдан келиб чиққан илдиз тизими, у уруғнинг муртак илдизидан ҳсил бўлади; б) қўшимча илдиз тизими, у вегетатив йўл билан кўпайтирилган ҳамда клон пайвандтагларга пайванд қилинган ўсимликлар учун хосдир; в) уйғунлашган ёки аралаш илдиз тизими, у асосий илдиз тизими илдизлари билан бир қаторда илдиз бўғизи минтақаси ва ўқ илдиз тизимидаги илдизларда қўшимча илдизларга эга бўлади. - Мевали ўсимликларда скелет, ярим скелет ва ўсаётган илдизлар фарқланади. Биринчи икки турдаги илдизлар 0,3 м дан бир неча метргача узунликда бўлади, уларнинг диаметри 3 мм дан бир неча сантиметргача ўзгаради. Ўсаётган илдизлар жуда ингичка бўлиб, даметри 3 мм дан ошмайди, узунлиги жуда қисқа – миллиметрдан бир неча сантиметргача.
- Майда, аммо жуда кучли шохланган қопловчи илдизлар попук илдизлар деб аталади.
- Илдизлар ўқ илдизли, яъни асосий илдиз яққол ажралиб турувчи ва ўқ илдизсиз, яъни скелет илдизлар у ёки бу даражада тенг ўсган бўлиши мумкин. Тупроқ юзасига деярли параллел тарқалган илдизлар горизонтал, пастга қараб ўсган илдизлар эса вертикал илдизлар деб аталади.
- Мевали ўсимликларда скелет, ярим скелет ва ўсаётган илдизлар фарқланади. Биринчи икки турдаги илдизлар 0,3 м дан бир неча метргача узунликда бўлади, уларнинг диаметри 3 мм дан бир неча сантиметргача ўзгаради. Ўсаётган илдизлар жуда ингичка бўлиб, даметри 3 мм дан ошмайди, узунлиги жуда қисқа – миллиметрдан бир неча сантиметргача.
- Майда, аммо жуда кучли шохланган қопловчи илдизлар попук илдизлар деб аталади.
- Илдизлар ўқ илдизли, яъни асосий илдиз яққол ажралиб турувчи ва ўқ илдизсиз, яъни скелет илдизлар у ёки бу даражада тенг ўсган бўлиши мумкин. Тупроқ юзасига деярли параллел тарқалган илдизлар горизонтал, пастга қараб ўсган илдизлар эса вертикал илдизлар деб аталади.
- Горизонтал илдизлар олма ва гилосда нисбатан чуқур – 1 м гача ва олча, олхўри ҳамда резавор ўсимиликларда эса саёз – 20-50 см гача чуқурликда жойлашади. Вертикал илдизлар олма ва гилосда 6-10 м гача, олча ва олхўрида 3-6 м гача ва резаворларда 1-2 м гача чуқурликка кириб боради.
- Илдизлар бажарадиган функциясига кўра ҳам фарқланади: а) фаол ёки ўсувчи илдизлар; б) сўрувчи илдизлар; в) ўтказувчи илдизлар; г) ўтувчи илдизлар.
- Биринчи тартиб ўсувчи илдизлар оқ рангда бўлиб, жадал узунликда ўсади. Иккиламчи тузилишга ўтишда улар ўтувчи илдизга, сўнгра эса ярим скелет ёки скелет илдизга айланади.
- 7-расм. Илдиз попукларининг тузилиши схемаси:
- 1 – ўсувчи илдиз; 2 – шимувчи ёки сўрувчи илдиз; 3 – ўтказув-чи илдиз; 4 – илдизнинг ўтувчи қисми; 5 – ёш илдиз; 6 – илдиз ғилофли меристематик минтақа; 7 – чўзилиш минтақаси; 8 – тук-чалар минтақаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |