Тошкент давлат аграр университети

Умумий маълумотлар ва услубий кўрсатмалар

Download 0.75 Mb.
bet3/3
Sana04.02.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1162028
1   2   3
Bog'liq
2 - мавзу морфологик тузилиши

Умумий маълумотлар ва услубий кўрсатмалар
  •  Унган уруғдан асосий (ўқ) илдиз шаклланади, у нолинчи тартиб илдиз деб юритилади, ундан биринчи тартиб ён илдизлар, улардан эса ўз навбатида иккинчи тартиб шохлар тарқалади ва ҳ.к.
  • Пояларда ва иккиламчи анатомик тузилишдаги илдизларда ҳам илдизлар пайдо бўлиши мумкин, улар қўшимча ёки адвентив илдизлар деб аталади.
  • Агар фақатгина қўшимча илдизлар шаклланса, у ҳолда ўқ илдиз бўлмайди ва шу боис асосий илдизлар биринчи тартиб шохланиш илдизлари деб юритилади, ён илдизлар эса мос ҳолда иккинчи, учинчи ва ҳ.к. тартиб шохланган илдизлар дейилади.
  • Мевали ўсимликларда бир неча тип илдиз тизими фарқланади:
  • а) уруғдан келиб чиққан илдиз тизими, у уруғнинг муртак илдизидан ҳсил бўлади;
  • б) қўшимча илдиз тизими, у вегетатив йўл билан кўпайтирилган ҳамда клон пайвандтагларга пайванд қилинган ўсимликлар учун хосдир;
  • в) уйғунлашган ёки аралаш илдиз тизими, у асосий илдиз тизими илдизлари билан бир қаторда илдиз бўғизи минтақаси ва ўқ илдиз тизимидаги илдизларда қўшимча илдизларга эга бўлади.
    • Мевали ўсимликларда скелет, ярим скелет ва ўсаётган илдизлар фарқланади. Биринчи икки турдаги илдизлар 0,3 м дан бир неча метргача узунликда бўлади, уларнинг диаметри 3 мм дан бир неча сантиметргача ўзгаради. Ўсаётган илдизлар жуда ингичка бўлиб, даметри 3 мм дан ошмайди, узунлиги жуда қисқа – миллиметрдан бир неча сантиметргача.
    • Майда, аммо жуда кучли шохланган қопловчи илдизлар попук илдизлар деб аталади.
    • Илдизлар ўқ илдизли, яъни асосий илдиз яққол ажралиб турувчи ва ўқ илдизсиз, яъни скелет илдизлар у ёки бу даражада тенг ўсган бўлиши мумкин. Тупроқ юзасига деярли параллел тарқалган илдизлар горизонтал, пастга қараб ўсган илдизлар эса вертикал илдизлар деб аталади.

    • Горизонтал илдизлар олма ва гилосда нисбатан чуқур – 1 м гача ва олча, олхўри ҳамда резавор ўсимиликларда эса саёз – 20-50 см гача чуқурликда жойлашади. Вертикал илдизлар олма ва гилосда 6-10 м гача, олча ва олхўрида 3-6 м гача ва резаворларда 1-2 м гача чуқурликка кириб боради.
    • Илдизлар бажарадиган функциясига кўра ҳам фарқланади: а) фаол ёки ўсувчи илдизлар; б) сўрувчи илдизлар; в) ўтказувчи илдизлар; г) ўтувчи илдизлар.
    • Биринчи тартиб ўсувчи илдизлар оқ рангда бўлиб, жадал узунликда ўсади. Иккиламчи тузилишга ўтишда улар ўтувчи илдизга, сўнгра эса ярим скелет ёки скелет илдизга айланади.
    • 7-расм. Илдиз попукларининг тузилиши схемаси:
    • 1 – ўсувчи илдиз; 2 – шимувчи ёки сўрувчи илдиз; 3 – ўтказув-чи илдиз; 4 – илдизнинг ўтувчи қисми; 5 – ёш илдиз; 6 – илдиз ғилофли меристематик минтақа; 7 – чўзилиш минтақаси; 8 – тук-чалар минтақаси.

    Download 0.75 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
    1   2   3

    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling