- Мевали ўсимликларни ер устки қисмини таърифлаш
- Мевали ўсимликлнинг илдиз тизими
- Машғулот мақсади: ҳар хил мевали ўсимликларнинг илдиз тизимини морфологик ва биологик хусусиятлари билан танишиш ва уларни ўрганиш.
- Ушбу мағулотда олинадиган билимлар кўчатзорда кўчат етиштиришда ва янги боғ барпо қилишда уларнинг илдиз тизимини баҳолаш, шунингдек ёш ва ҳосилли ўсимликларни парваришлашда уларнинг ер остки қисмини тавсифлашда зарур бўлади.
- Машғулот мазмуни:
- 1. Ҳар хил мевали ўсимликларнинг асосий илдизи ва илдиз тизимининг келиб чиқишини аниқлаш, уларнинг қўшимча илдизларини белгилаш.
- 2. Олма, нок олча уруғ ниҳоллари, олма пархишлари, пайванд қилинган бир ва икки йиллик олма ўсимликлари илдиз тизимининг ёшини аниқлаш.
- 3. Мевали ўсимликларда ўқ илдиз, шохланган ва попук илдизлар тизимининг тузилишини тавсифлаш ва асосий, ён, скелет, ярим скелет ва ўсаётган илдизларнинг расмини чизиш.
- 4. Олма уруғ ниҳолларининг, уруғлик (кучли ўсувчи) ва клон (кучсиз ўсувчи) пайвандтагларга пайванд қилинган икки йиллик олма кўчатларининг шоҳланиш тартиби.
- 5. Кўндаланг кесимдаги йиллик халқалар бўйича илдизнинг ёшини ҳисоблаш.
- 6. Ўсувчи, сўрувчи, ўтувчи ва ўтказувчи илдизларнинг ўзаро фарқини аниқлаш.
- 7. Мевали ўсимликларнинг сўрувчи илдизларини чизиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |