Тошкент Давлат иктисодиет университети


Download 26.99 Kb.
Sana09.06.2023
Hajmi26.99 Kb.
#1474946
TuriДиссертация
Bog'liq
4. такриз ички


ТДИУ Магистратура бўлими, “Иқтисодиётда ахборот технологиялари ва тизимлари” мутахассислиги талабаси Зияматов Бекзод Ёқуб ўғлининг
Ўзбекистон Республикасида инфляцияни ҳисоблашда ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш усуллари”
мавзусидаги магистрлик диссертация ишига

ТАҚРИЗ


Бугунги кунда мамлакатимизда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини иқтисодиёт тармоқдарига тадбиқ қилиш бўйича қатор чора – тадбирлари амалга оширилмоқда. Шу жумладан макроиқтисодиё кўрсаткичлар, хусусан мамлакатдаги инфляцияни ҳисоблашда ахборот-коммуникация технологиялари жорий этиш масаласи муҳим аҳамиятга эга.
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда кузатилган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар нафақат статистик маълумотларнинг мазмунига, балки уни тўплаш шаклларига ҳам янги талабларни қўйди. Бугунги кунга қадар мамлакатимизда инфляция жараёнларини ҳисоблаш учун нархлар қоғоз шаклдаги бланкалар ёрдамида ўрганилганлиги сабабли, кузатувларни ўтказиш жараёни узоқ муддат, кўп иш кучи ва қоғоз сарфи талаб этилар эди.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки, Б.Ё.Зияматов томонидан тайёрланган “Ўзбекистон Республикасида инфляцияни ҳисоблашда ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш усуллари” мавзусидаги магистрлик диссертация иши долзарб ва алоҳида аҳамиятга эга.
Магистрлик диссертацияси кириш, учта боб, хулоса ва таклифлар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат.
Ишнинг кириш қисмида диссертация мавзусининг долзарблиги ассоланган. Шу билан бирга, унинг мақсади ва вазифалари, диссертация предмети ва объекти, назарий ва услубий асослари ёритилган.
Диссертациянинг биринчи бобида иқтисодиётни ривожлантиришда инфляция даражасини акс эттириш жараёнларининг назарий жиҳатлари тадқиқ этилган. Инфляция даражасини ҳисоблаш жараёнларини ташкил қилишдаги муаммолар ўрганилган.
Диссертация ишининг иккинчи бобида Ўзбекистонда нархлар ўзгариши динамикасини таҳлил қилишда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш усуллари тадқиқ этилган. Товарлар ва хизматлар истеъмол нархлари юзасидан статистик кузатувларни ташкил этиш жараёнлари акс этган. Истеъмол нархлари индексини ҳисоблаш усуллари келтирилган.
Тадқиқот ишининг учинчи бобида сканерлашган тизим негизида инфляция даражасини ҳисоблашни такомиллаштиришнинг услубий жиҳатлари келтирилган. Истеъмол нархлари индексини ҳисоблашда катта ҳажмдаги маълумотлар (big data) технологияларидан фойдаланиш ва инфляция жадаллашувини олдини олишнинг истиқболдаги йўналишлари илмий асослаб берилган.
Магистрант Б.Ё. Зияматов томонидан тайёрланган “Ўзбекистон Республикасида инфляцияни ҳисоблашда ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш усуллари” мавзусидаги магистрлик диссертацияси ўрнатилган талабларга жавоб беради ва ҳимоя учун тавсия этилади.


ТДИУ “Рақамли иқтисодитёт ва
ахборот технологиялари”
кафедраси доценти в.б. PhD О.С.Умаров
Download 26.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling