Тошкент Давлат иктисодиет университети


Download 39.5 Kb.
Sana14.05.2023
Hajmi39.5 Kb.
#1461251
TuriДиссертация
Bog'liq
Тақриз ташқи


ТДИУ Магистратура бўлими битирувчиси Зияматов Бекзод Ёқуб ўғлининг
Ўзбекистон Республикасида инфляцияни ҳисоблашда ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш усуллари”
мавзусидаги магистрлик диссертация ишига

ТАҚРИЗ


Рақамли технологиялар йилдан-йилга дунё иқтисодий ривожланишида тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Ривожланган мамлакатларда рақамли технологиялар нафақат иқтисодиётнинг барча соҳаларида балки, ижтимоий муносабатларга ҳам катта таъсир кўрсатмоқда.
Бугунги кунга қадар мамлакатимизда инфляция жараёнларини ҳисоблаш учун нархлар қоғоз шаклдаги бланкалар ёрдамида ўрганилганлиги сабабли, кузатувларни ўтказиш жараёни узоқ вақт, кўп иш кучи ва қоғоз сарфи талаб этилар эди. Яъни кузатувчилар савдо нуқталарига бориб нархни ўрганиб маҳсус қоғозлардаги шаклларни тўлдирар ва кунлик йиғилган маълумотни компьютерга киритиб марказий аппаратга юборар эди.
Магистрант Б.Ё. Зияматов томонидан тайёрланган “Ўзбекистон Республикасида инфляцияни ҳисоблашда ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш усуллари” мавзусидаги магистрлик диссертация ишида кузатувларни планшет қурилмалар ёрдамида ўтказиш ҳамда маълумотларни онлайн режимда интернет орқали Давлат статистика қўмитаси марказий аппарат серверларига юбориш имконига эга ахборот тизими лойиҳаси таклиф этилганлигининг ўзи тадқиқотчи томонидан тайёрланган “Ўзбекистон Республикасида инфляцияни ҳисоблашда ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш усуллари” мавзусидаги магистрлик диссертация иши долзарб ва алоҳида аҳамиятга эга эканлигини кўрсатмоқда.
Магистрлик диссертацияси кириш, учта боб, хулоса ва таклифлар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат.
Ишнинг кириш қисмида диссертация мавзусининг долзарблиги ассоланган. Шу билан бирга, унинг мақсади ва вазифалари, диссертация предмети ва объекти, назарий ва услубий асослари ёритилган.
Диссертациянинг биринчи бобида иқтисодиётни ривожлантиришда инфляция даражасини акс эттириш жараёнларининг назарий жиҳатлари тадқиқ этилган. Инфляция даражасини ҳисоблаш жараёнларини ташкил қилишдаги муаммолар ўрганилган.
Диссертация ишининг иккинчи бобида Ўзбекистонда нархлар ўзгариши динамикасини таҳлил қилишда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш усуллари тадқиқ этилган. Товарлар ва хизматлар истеъмол нархлари юзасидан статистик кузатувларни ташкил этиш жараёнлари акс этган. Истеъмол нархлари индексини ҳисоблаш усуллари келтирилган.
Тадқиқот ишининг учинчи бобида сканерлашган тизим негизида инфляция даражасини ҳисоблашни такомиллаштиришнинг услубий жиҳатлари келтирилган. Истеъмол нархлари индексини ҳисоблашда катта ҳажмдаги маълумотлар (big data) технологияларидан фойдаланиш ва инфляция жадаллашувини олдини олишнинг истиқболдаги йўналишлари илмий асослаб берилган.
Магистрант Б.Ё. Зияматов томонидан тайёрланган “Ўзбекистон Республикасида инфляцияни ҳисоблашда ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш усуллари” мавзусидаги магистрлик диссертацияси ўрнатилган талабларга жавоб беради ва ҳимоя учун тавсия этилади.
Ўзбекистон Республикаси
Давлат статистика қўмитаси
Ахборот хавфсизлиги бошқармаси
бошлиғи, и.ф.ф.д. (PhD) Ш.Ў.Джанадилов
Download 39.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling