Тошкент давлат иқтисодиёт университети кафедра: банк иши ва инвестициялар фан: инвестиция маъруза 6-мавзу. Инвестиция лойиҳаларининг молиявий ва иқтисодий самарадорлигини баҳолаш (4 соат)


Инвестиция лойиҳалари билан боғлиқ бўлган ноаниқликлар деганда қуйидагилар тушунилади


Download 71.61 Kb.
bet5/5
Sana22.10.2023
Hajmi71.61 Kb.
#1715577
1   2   3   4   5
Bog'liq
5 Мавзу Инвестициялар самарадорлигини баҳолаш усуллари 2

Инвестиция лойиҳалари билан боғлиқ бўлган ноаниқликлар деганда қуйидагилар тушунилади:

*ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг баҳоларини аниқ белгилашнинг иложи йўқлиги;

*ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг таннархини аниқ ҳисоблашнинг иложини йўқлиги;

*ишлаб чиқариладиган маҳсулотларга бўлган талабни аниқ баҳолашнинг иложи йўқлиги;

*маҳсулотлар таклифини аниқ баҳолашнинг иложини йўқлиги;

*давлатнинг иқтисодий сиёсатидаги ўзгаришларни прогноз қилиб бўлмаслиги.

2. Инвестиция лойиҳаларини баҳолаш усуллари ва принциплари

Инвестиция лойиҳасига инфляциянинг таъсирини ҳисобга олиш принципи қуйидагиларни таҳлил қилишни кўзда тутади:

1. Аҳолининг инфляцион кутилмалари

2. Корхоналарнинг инфляцион кутилмалари

3. Давлатнинг инфляцияга қарши кураш сиёсати

4. Инфляциянинг жорий ва кутилаётган даражаси

5. Инфляциянинг жорий даражасига таъсир қилаётган омиллар

2. Инвестиция лойиҳаларини баҳолаш усуллари ва принциплари

Инвестиция лойиҳасининг ҳаётийлик цикли — бу лойиҳани амалга ошириш бошланган вақтдан то лойиҳани амалга ошириш тугагунга қадар бўлган даврдир.

Инвестиция лойиҳасининг ҳаётийлик циклини тўғри баҳолаш менежерларга лойиҳани амалга оширилишини самарали назорат қилиш имконини беради.

Баъзан шундай бўлади: лойиҳани ҳаётийлик цикли 3 йил деб баҳоланган. Лойиҳани амалга ошириш бошланган кундан бошлаб 3 йил ўтгандан сўнг лойиҳа тўлиқ қувватда ишлаши керак. Тижорат банкидан лойиҳани молиялаштириш учун унинг 3 йиллик ҳаётийлик циклига мўлжаллаб кредит олинган. Аммо, лойиҳа 3 йилда ишга тушмади. Натижада, лойиҳа ташаббускори инвестиция лойиҳаси учун олинган кредитни қайтара олмайди.


Download 71.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling