Тошкент давлат иқтисодиёт университети "молия ва бухгалтерия ҳисоби" факултети


Download 1.04 Mb.
bet1/3
Sana04.01.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1077838
  1   2   3
Bog'liq
audit ISMOILOV JAHONGIR


ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ
“МОЛИЯ ВА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ” ФАКУЛТЕТИ
“АУДИТ” ФАНИДАН
МУСТАҚИЛ ИШ
МАВЗУ: АУДИТНИНГ ХАЛҚАРО СТАНДАРТИ 210 АУДИТ КЕЛИШУВИ ШАРТЛАРИНИ КЕЛИШИШ.
БАЖАРДИ: БРА–52 ГУРУҲ ТАЛАБАСИ: ИСМОИЛОВ ЖАҲОНГИР.
ТЕКШИРДИ:________________________________________.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛГИ

АУДИТНИНГ ХАЛҚАРО СТАНДАРТИ 210 АУДИТ КЕЛИШУВИ ШАРТЛАРИНИ КЕЛИШИШ: Кучга кириш санаси

  • Ушбу АХС 2009 йилнинг 15 декабридан ёки ушбу санадан кейин бошланадиган даврлар учун молиявий ҳисоботлар аудитига нисбатан кучга киради.

Мақсади

Аудиторнинг мақсади аудит келишувини қабул қилиш ёки аудит келишуви устида ишни давом эттиришни фақат аудитни ўтказишнинг тегишли асоси қуйидагилар воситасида келишилганидан кейингина амалга оширишдан иборат:

  • Аудитни ўтказишнинг дастлабки шартлари бажарилганини аниқлаш; ва
  • Аудитор билан тадбиркорлик субъекти раҳбарияти ва, зарур ҳолда, бошқарув юклатилган шахслар ўртасида аудит келишуви шартлари хусусида умумий келишувга эришилганининг тасдиғини олиш.

Аудит ўтказишнинг дастлабки шартлари. Аудит ўтказишнинг дастлабки шартлари бажарилгани ёки бажарилмаганини аниқлаш учун аудитор қуйидаги ҳаракатларни бажариши лозим:

  • Молиявий ҳисоботларни тайёрлашда қўлланиладиган молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган асоси ўринли ёки ўринли эмаслигини аниқлаш;
  • Тадбиркорлик субъекти раҳбариятидан у қуйидагилар учун ўзининг жавобгар эканлигини эътироф этиши ва тушунишининг тасдиғини олиш:

Аудиторга қуйидагиларни тақдим этиш учун:
Молиявий ҳисоботларни тайёрлаш учун аҳамиятли эканлиги тадбиркорлик субъекти раҳбариятига маълум бўлган барча маълумотларни, масалан, ёзувлар, ҳужжатлар ва бошқа ахборотни
Аудитни ўтказиш мақсадларида аудитор тадбиркорлик субъекти раҳбариятидан сўраб олиши мумкин бўлган қўшимча ахборотни
Аудитор тадбиркорлик субъектининг қайси шахсларидан аудиторлик далилларини олиш зарур деб ҳисоблаган бўлса, шу шахслар билан мулоқот қилиш учун чекланмаган имкониятларни.

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling