Тошкент давлат иқтисодиёт университети тадқиқотчиси


“Ўзбекистон ёшларида таҳдидбардошлик туйғулари камолотининг устувор тамойиллари, услуби ва воситалари”


Download 0.96 Mb.
bet3/3
Sana28.12.2022
Hajmi0.96 Mb.
#1023923
TuriДиссертация
1   2   3
Bog'liq
Тақриз Тилавов Ў

“Ўзбекистон ёшларида таҳдидбардошлик туйғулари камолотининг устувор тамойиллари, услуби ва воситалари” деб номланган. Ушбу бобда, умуман жамиятимизнинг барча ижтимоий қатлам ва тоифалари, хусусан унинг келажак истиқболи бўлган ёшларни ҳар жиҳатдан баркамоллик фазилатлари руҳида, хусусан, ҳар қандай таҳдид, хавфхатарларга бардошли қилиб тарбиялаш масалалари тадқиқ қилинди. Бобда, мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг ҳар жиҳатдан тараққий этиши, жамият аъзоларининг ички ва ташқи таъсирларга бардошлилигини таъминлашда бош сиёсий институт сифатида давлат сиёсатининг бош тамойили ва халқимизнинг минг йиллар давомида олий мақсади қилиб қўйилганлиги исботлашга ҳаракат қилинди. Бундай фазилатларнинг турли восита ва усуллари сифатида эса, давлат ва ёшлар ташкилоти сингари нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятида бу вазифанинг амалга оширилиши, муаммонинг ечимини топиш ва такомиллашувининг турли услуб ҳамда инновацион ечимлари мисолида ёритилди.
Мамлакатимизда истиқомат қилаётган турли ижтимоий қатлам ва гуруҳлар умумий ижтимоий асос сифатида олиниб, жамиятнинг келажаги ҳисобланган ёш авлоднинг умуман маънавий қиёфасини ижобий томонга ўзгартириш билан боғлиқ муаммолар таҳлил қилинган. Таҳдидларга қарши курашиш, жамиятда турли таҳдидларга мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, умуман жамиятни ички ва ташқи таҳдидлардан муҳофаза қилишда минг йиллар давомида синовдан ўтган ижтимоий-сиёсий институт сифатида давлатнинг фаолияти зарурлиги эътироф этилди. Зеро, давлат олий сиёсий ҳокимият сифатида жамиятнинг ҳамма гуруҳ ва қатламлари учун умумий ва мажбурий бўлган қонун ва қарорлар қабул қилиш орқали оммани умумий мақсад сари етаклайди. Шу маънода Ўзбекистонда ҳам ижтимоий барқарорликни таъминлаш, унинг асосий омили бўлган таҳдидбардошлик руҳида тарбиялашда ҳам ҳар жиҳатдан давлат сиёсий тизимларининг ўрни кўрсатилди. Бундай қарор ва қонунлар эса диссертация матнида ўз ўрнига қараб мисоллар воситасида таърифлар келтирилган.
Мазкур ишни таҳлил қилиш жараёнида қуйидаги хулосага келдик:

  • “ёшларда таҳдидбардошлик туйғуси” масаласи ижтимоий-фалсафа ихтисослиги бўйича биринчилардан бўлиб тадқиқ этилган;

  • боблар ва параграфларнинг мантиқий изчилликда ёритилганлиги;

  • диссертациянинг ҳар бир параграфи ва боб сўнгида қўйилган масалалар бўйича аниқ илмий хулосалар берилган;

  • тадқиқот ишининг илмий-фалсафий объективлик руҳида таҳлил ва тадқиқ этилган.

Диссертациянинг ютуқлари билан бирга айрим жузъий камчилликлари ҳам кўзга ташланди. Хусусан:

  1. Айрим жумлаларнинг хато ёзилганлигини таъкидлаш жоиз. Жумладан, 15-бетда “барқарор тура оладиган баркамол тарбия масаласи” шаклида хато ёзилган баркамол авлод тарбияси деб ёзилиши керак эди.

  2. “устувор” сўзи 21-, 23-бетларда “устивор” шаклида хато ёзилган.

  3. Мавзуни долзарблиги етарли даражада асосланмаган.

  4. Таҳдид деганда, фақат уруш ёки ижтимоий беқарорликларни ўзи тушунилмайди – экологик, озиқ овқат (ГМО) билан боғлиқ таҳдид, турли пандемик жараёнлар, диний-психологик омиллар, иқтисодий ҳаётга таҳдидлар ҳақида ҳам фикр юритилса мазмун янада тўкис бўларди.

  5. Мавзуда “манфаат”, “манфаатлар тўқнашуви” каби категориялар киритиб, шулар мисолида ёритилса яхши бўларди.







Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling