Тошкент давлат иқтисодиёт университети тадқиқотчиси


Download 0.96 Mb.
bet1/3
Sana28.12.2022
Hajmi0.96 Mb.
#1023923
TuriДиссертация
  1   2   3
Bog'liq
Тақриз Тилавов Ў


Тошкент давлат иқтисодиёт университети тадқиқотчиси
Дармонов Алиёрбек Абдухалиловичнинг 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа ихтисослигидан “Ўзбекистон ёшларида таҳдидбардошлик туйғусини шакллантириш тамойиллари” мавзусидаги фалсафа фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертациясига
ТАҚРИЗ
Ҳозирги даврда янгиланаётган Ўзбекистонда жамиятимиз аъзоларининг энг фаол қисми бўлган ёшлар ўзларининг бунёдкорлик ишлари билан ижтимоий ҳаётнинг ҳамма соҳаларига сезиларли таъсир кўрсатиб, мамлакатимиз ривожланишига салмоқли ҳисса қўшмоқдалар. Улар ҳаётнинг барча соҳаларида муваффақиятли меҳнат қилмоқдалар. Мафкуравий омилларни сингдириш объекти сифатида камолга етаётган баркамол авлод ҳаётининг ёшлик йиллари энг муҳим, ривожланиш давридир. Бу даврда ёшлар жисмоний ва фаол жиҳатдан камолотга етадилар, ҳаёт маъносини чуқурроқ англайдилар, жамиятда ўз ўрнини топиш йўлида изланадилар. Негаки, худди ана шу даврда бутун дунёдаги каби, бизнинг ёшларда ҳам юксак идеаллар учун фаол курашучанлик, жумладан мафкуравий омилларни сингдириш объекти сифатида намоён бўладиган ёш авлод вакилининг муҳим хусусиятлари шаклланади, тажрибаси ортади.
Дунёда кечаётган глобаллашув жараёнини ўзига хос жиҳати шундан иборатки, ҳозирги шароитда у мафкуравий таъсир ўтказишнинг нихоётда ўткир қуролига айланиб, ҳар хил сиёсий кучлар манфаатларига ҳам хизмат қилаётганлигини инкор этиб бўлмайди. Халқаро майдонда турли таҳдидлар кучайиб бораётган бир пайтда ватанпарварлик ва унинг маънавий-ахлоқий жиҳатларини тадқиқ этиш муҳим аҳамият касб этмоқда.
Шу нуқтаи назардан тақризланаётган диссертация иши глобаллашув шаротида ёшларни ҳар хил таҳдидлардан муҳофаза қилишга бағишланганлиги билан ҳам диққатга лойиқдир. Бугун мамалакатимизни янгиланиши бўйича бир қатор мавжуд ёндашувларни қайта қўриб чиқиш ва янги ижтимоий-фалсафий изланишларни ҳаёт тақозосига яйланмоқда.
Умуман олганда ёшлар маънавияти шакллантириш жараёни ўзаро зиддиятли ва чексиздир. Тадқиқотчи А.Дармонов илмий тадқиқотида миллий истиқлол ғоясига зид бўлган ва бегона ғояларни кириб келишига ва ёшларимиз онгини эгалашга, уларни мамлакатимизда белгиланган улуғ мақсадларни амалга оширишда оғдиришга уринишларга қарши ёшларда бардошлилик, мантиқий жиҳатдан бирор қийинчиликка елка тутиб туриш натижасида мамлакатимизда тараққиётнинг стратегияси амалга оширилаётган бугунги даврда ёшлар ижтимоий меҳнат қадрқимматини тўғри баҳолай оладиган, мамлакат олдидаги вазифаларни, шахс ва жамият манфаатларининг уйғунлигини, жамият бойликларининг аҳамиятини, давлатимиз белгилаб бераётган вазифаларнинг моҳиятини тўғри англашга интиладиган баркамол шахсга масасаласига қаратилган.
Диссертациянинг таркиби - кириш, учта боб ва 8 параграф, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат бўлиб, 147 саҳифани ташкил этади.
Ишнинг Кириш қисмида мавзунинг долзарблиги, зарурлиги республика фан ва технологиялар ривожланишининг асосий устувор йўналишлари, диссертация бажарилаётган олий таълим муассасаси ҳамда унинг хорижий илмий-тадқиқот ишлари билан боғлиқлиги, муаммонинг ўрганилганлик даражаси, тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари, объекти, предмети, усуллари ёритилган. Шунингдек, илмий янгилиги, амалий натижалари, тадқиқот натижаларининг ишончлилиги ва илмий-амалий аҳамияти ёритилган.
Диссертациянинг биринчи боби
Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling