Тошкент давлат иқтисодиёт университети тадқиқотчиси


“Ёшлар таҳдидбардошлиги туйғуси” тушунчасининг мазмун-моҳияти ва ижтимоий-фалсафий асослари


Download 0.96 Mb.
bet2/3
Sana28.12.2022
Hajmi0.96 Mb.
#1023923
TuriДиссертация
1   2   3
Bog'liq
Тақриз Тилавов Ў

“Ёшлар таҳдидбардошлиги туйғуси” тушунчасининг мазмун-моҳияти ва ижтимоий-фалсафий асослари деб номланган. Мазкур бобда “ёшларнинг таҳдидбардошлиги” тушунчаси, мазмун-моҳияти ва унинг ҳозирги глобаллашув даврида Ўзбекистон ёшларида таҳдидбардошлик туйғусини шакллантиришнинг умумбашарий, минтақавий, миллий, хусусан, ҳар бир халқнинг келажаги бўлган ёш авлод қалбида ҳар қандай таҳдид ва унинг оқибатларига барқарор тура оладиган баркамол авлод тарбияси масаласи долзарблигига қаратилган.
Диссертация мазмунини ташкил қилган “ёшлар”, “таҳдид”, “бардош”, “таҳдидбардошлик”, “туйғу”, “тамойил” тушунча ва категорияларини луғовий маъноси, этимологик келиб чиқиши ва фалсафий талқинлари методологик тадқиқ қилинган. Хусусан, ижтимоий фанларнинг турли ихтисослик йўналишларида “таҳдидбардошлик” тушунчасининг мазмуни хусусиятлари ва кўринишларини ўрганиш файласуфлар, педагоглар, тарихчилар, сиёсатшунослар, психологлар, социологлар тадқиқотларида катта ўрин эгаллайди. Уларда кўпроқ бу тушунчанинг ижтимоий-сиёсий ҳамда тарихий таҳлилига, унинг маданият, маънавият ва маърифат соҳаси билан ўзаро боғлиқлигига алоҳида эътибор берилган. “Ёшларнинг таҳдидбардошлиги” тушунчасининг мазмун-моҳияти ва намоён бўлиш хусусиятларининг ижтимоий-фалсафий таҳлили ҳам ана шу йўналишдаги умумий ёндашувларга мос келади. Лекин, бу тушунча ва категориялар айниқса, турли таҳдидлар намоён бўлаётган ҳозирги даврда, ёшларда таҳдидларга бардошли бўлиш туйғулари ва фазилатларини камол топтириш муҳим ижтимоий зарурият сифатида талқин қилинган.
Диссертациянинг иккинчи боби “Глобал ва минтақавий таҳдидлар ёшларда таҳдидбардошлик туйғуларини шакллантиришнинг муҳим шарти сифатида” деб номланган.
Бу бобда жаҳонга таҳдид солаётган глобал хавф-хатарлар шунингдек, ҳар бир минтақага хос таҳдидлар, уларнинг пайдо бўлиш омиллари, хусусиятлари кўринишлари, уларга қарши курашда умуман жамиятда, айниқса, ёш авлод руҳида таҳдидбардошлик туйғуларини шакллантириш ва камолотга етказиш зарурияти таҳлил, тадқиқ ва илмий хулосалар қилинди. Глобал ва минтақавий хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар ечимида Ўзбекистон Республикасининг халқаро ва минтақадаги позицияси, шундан келиб чиқиб, мамлакатимизнинг бутун аҳолиси, айниқса, ёшлар шундай устувор вазифаларни ечимига муносиб бўлиши лозимлиги, замонавий таҳдидларни бартараф этишга доим шай бўлиш, бунинг учун эса таҳдидбардошлик туйғулари юксак даражада камол топиши зарур ижтимоий эҳтиёж эканлиги очиб берилган.
Глобаллашув даврда Ўзбекистон ёшларида таҳдидбардошлик туйғусини шакллантиришнинг умумбашарий ва минтақавий жиҳатлари ҳамда мамлакатимизга хос хусусиятларига алоҳида аҳамият қаратилган. Ёшларда таҳдидбардошлик туйғуси ҳозирда аксарият тадқиқотчилар эътиборини тортибгина қолмасдан бу борада турли муқобил илмий-назарий концепцияларни вужудга келтирмоқда. Бироқ, унинг ҳар бир давлат, жумладан Ўзбекистон эҳтиёжларига мувофиқ конкрет ривожланиш хусусиятлари – уни ижтимоий-фалсафий нуқтаи назаридан баҳолаб, ўрганиб, тадқиқ этиб боришни тақозо қилаётгани таҳлил ва тадқиқий хулосалар қилинган.
Диссертациянинг учинчи боби,
Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling