4-жадвал
Наманган вилояти фермер хўжаликлари томонидан ишлаб чиқарилувчи
қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ҳажмининг кўп омилли прогнози
22
Йиллар
Фермер
хўжаликлари
маҳсулотлари
ҳажми, млн. сўм
Тармоқда аҳоли
бандлиги сони,
киши
Фермер
хўжаликлари ер
майдони, минг га
Аҳоли жон бошига
реал умумий
даромадлар, минг
сўм
2020
931699,9
38273
192,9
7800,2
2021
1013661,6
38938
193,0
8220,7
2022
1098902,0
39602
193,1
8641,2
2023
1187443,4
40266
193,1
9061,7
2024
1279308,3
40931
193,2
9482,2
2025
1374519,7
41595
193,3
9902,7
Жадвал муълумотларига асосан Наманган вилоятида фермер хўжаликлари
томонидан ишлаб чиқариувчи ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг ҳажми
2020 йилда 931699,9 млн. сўмни, фермер хўжаликлари ер майдони 192,9 минг
гектарни ташкил этиб, тармоқда аҳоли бандлиги сони 38273кишини ва
наманган вилояти аҳолисининг жон бошига реал умумий даромадлари
7800,2 минг сўмни ташкил этиши кутилаётган бўлса, 2025 йилга бориб,
Наманган вилояти фермер хўжаликларининг ялпи қишлоқ хўжалиги
маҳсулотининг ҳажми 1374519,7 млн. сўмни ташкил этиши, фермер
хўжаликлари ер майдони 193,3 минг гектарни ташкил этиб, тармоқда аҳоли
бандлиги сони 41595 кишига етиши кутилмоқда.
Олиб борилган тадқиқот натижаларидан хулоса қилиш мумкинки,
ривожланган мамлакатларда қишлоқ хўжалигининг биринчи навбатдаги роли
озиқ-овқат ва бошқа бирламчи товарлар ишлаб чиқариш ва озиқ-овқат
хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшиш бўлиб, озиқ-овқат хавфсизлигига
эришиш ижтимоий, маданий, сиёсий ва иқтисодий барқарорлик ҳамда
тенгликни таъминловчи қулай муҳит ва сиёсатни талаб қиладиган мураккаб
вазифадир. Қишлоқ хўжалигининг ижтимоий, иқтисодий ва экологик
вазифаларини бирлаштириш бу мақсадларга эришишга ёрдам беради. Қишлоқ
хўжалиги фаолияти ва тегишли ердан фойдаланиш ҳам ноозиқ-овқат товарлари
ҳамда хизматларнинг кенг доирасига олиб келади, атроф-муҳитни
шакллантиради, ижтимоий, маданий тизимларга таъсир кўрсатади ва иқтисодий
ўсишга ёрдам беради. Бундай ижобий натижаларга эришиш асосида кўп
тармоқли хўжалик тузилмалари фаолиятини самарали бошқариш муҳим
аҳамият касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |