8-расм. Кўп тармоқли фермер хўжалигини бошқариш
йўриқномасининг умумий тузулиши
18
Илмий янгилик сифатида ишлаб чиқилган «Кўп тармоқли фермер
хўжаликларини ташкил этиш ва бошқариш йўриқномаси» Ўзбекистон
Республикаси Президентининг «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги қонун,
«Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва
қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан
самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида»ги ПФ–5199-сонли фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг «Кўп тармоқли фермер хўжаликлар реестрини шакллантириш
ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги 972-сонли
қарори, республикамиз олимларининг бошқарувга оид ёритилган ўқув адабиёт
ва илмий мақолалари ҳамда хорижий мамлакатларнинг айрим бошқарув
тажрибаларини ҳисобга олган ҳолда тайёрланган.
Қишлоқ хўжалиги соҳаси ва қолаверса кўп тармоқли фермер
хўжаликларини ривожлантиришда энг муҳим вазифалардан бири қишлоқ
соҳасини ислоҳ қилиш, янги босқичга олиб чиқиш ва ривожланишга тўсиқ
бўлаётган муаммоларни бартараф қилишга қаратилган юқори турувчи
органларнинг намунавий ҳамда чуқур стратегияга эга бўлган норматив ҳуқуқий
хужжатни ишлаб чиқишга боғлиқ деб ҳисоблаймиз.
18
Муаллиф ишланмаси.
Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш ва бошқариш йўриқномасининг умумий
тузилиши
I.
Умумий қоида
II. Бошқарувчи
ходимнинг
мажбуриятлари
III.
Бошқарувчи
менежерлари
учун асосий
кўникмалар
IV.
Кўп тармоқли
фермер
хўжалиги
раҳбари иш
тарифининг
умумий
қоидалари
VI.
Do'stlaringiz bilan baham: |