Тошкент давлат иқтисодиёт университети


Gerry Johnson, Kevan Scholes. Exploring Corporate Strategy: Text and


Download 1.17 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/89
Sana14.10.2023
Hajmi1.17 Mb.
#1702291
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   89
Bog'liq
biznes strategiyasi (2)

 
2. Gerry Johnson, Kevan Scholes. Exploring Corporate Strategy: Text and 
Cases. Sixth Edition. Prentice Hall, Harlow, 2002. Бу дарслик 4 та асосий 
қисмдан ташкил топади. Биринчи қисм корпоратив стратегияга кириш 
жараёнини ўз ичига олиб, унда стратегик бошқаришнинг элементлари ва 
хусусиятлари хақида изох бериб ўтилган. Иккинчи қисм корхонанинг 
стратегик холатини бизнес мухитидаги холатига нисбатан қиёсий тахлили 
ўрганилган. Учинчи қисм стратегик танлов жараёнига бағишланган бўлиб, 
унда корпоратив ва бизнес миқиёсидаги стратегияларнинг афзалликлари ва 
камчиликлари ёритилган. Тўртинчи қисм стратегияларни бевосита амалда 
қўллаш холати ўрганилиб, унда инсон, ахборот, молия ва технология каби 
элементларнинг стратегик танловни амалга оширишдаги таъсири кўриб 
чиқилган.
3. Гольдштейн Г.Я. Cтратегический инновационный менеджмент: 
тенденции, технологии, практика: монография. Таганрог, ТРТУ, 2002. 
Ушбу монографияда глобал миқиёсда фаолият юритувчи корхоналардаги 
стратегик инновацион бошқарув амалиётининг тахлили, концептуал асослари 
хамда тенденциялари ёритилган. Монографияда асосий эътибор жахон 
иқтисодиёти глабализациялашуви шароитида инновацияларнинг стратегик 
ролига ажратилади, хусусан, миллий тизим ва инновацияларнинг миллий 
услублари, корхонадаги стратегик ресурслардан фойдаланиш хамда глобал 
корхоналардаги иннoвацион сиёсатининг асосий йуналишлари изохлаб 
ўтилган. Ундан ташқари, стратегик бошқаришнинг асосий омили сифатида 



139 
хусусий таваккалчиликни хисобга олган ҳолда инновацион лойихаларнинг 
танлаш технологиялари тахлили таклиф этилган.
4. 
Ламбен Жан-Жак. Стратегический маркетинг. Европейская 
перспектива. Пер. с французского. - СПб. : Наука, 1996. Машхур 
европалик маркетолог, профессор Ж.Ж. Ламбен корхона ривожида 
стратегияларнинг тутган ўрни ва уларнинг маркетингдаги асосий 
концепциялар билан алоқдорлигини холатларини кўриб чиқади. Ушбу 
дарсликда асосий эътибор маркетинг тактикаси ва стратегиясининг самарали 
қўлланилишига ажратилиб, бозорнинг ёқимлилик тахлили ва корхонанинг 
рақобатбардошлиги, янги товарларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали 
самарадоликка эришиш, сотув каналларини йўлга қўйишда хамда нарх 
навони белгилашда тўғри стратегик қарорларни қабул қилиш мисоллари 
ўрганилиб чиқилган.

Download 1.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling