Тошкент давлат иқтисодиёт университети


  Рақобатлик нархлар шаклланишида давлат нарх


Download 2.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/88
Sana01.11.2023
Hajmi2.69 Mb.
#1738100
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   88
Bog'liq
Hozirgi zamon raqobat nazariyasi Yaxshiyeva 2019 @iqtisodchi kutubxonasi

7.2. 
Рақобатлик нархлар шаклланишида давлат нарх 
сиёсатининг ўрни 
Бозор иқтисодиётида нарх шаклланиши қоидаларини белгиловчи энг 
муҳим воситалардан бири, нархни шакллантириш мезанизми ҳисобланади. 
ЖСТ (Жаҳон савдо ташкилоти)га кириш жараёнида Ўзбекистон олдида 
мураккаб вазифа турибди - ишлаб чиқаришни максимал самарадорлигига ва 
рақобат афзалликларига эришиш мақсадларида чиқим ва нархларнинг 
шаклланишига давлатнинг таъсир кўрсатишини сақлаган холда, бозор 
нархларига тўлиқ равишда ўтиш масаласи. 
Нарх шаклланишини тартибга солишнинг самарали модели маҳаллий 
маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширишга ёрдам кўрсатиши керак. 
Бунда корхонанинг соф даромади кўламлари "олиб сотарлик омиллари" 
(нархларни ошириш ўйини)га эмас, балки ресурслардан самарали 


98 
фойдаланишга боғлиқ бўлиши керак. Табиий-иқлим, географик ва бошқа 
хўжалик субъектининг фаолиятига боғлиқ бўлмаган омилларнинг ишлаб 
чиқариладиган маҳсулот таннархига таъсирини нарх шакллантириш 
механизми (рента ва бошқа тўловлар) ёрдамида турли чегараларда "текислаб 
юбориш" зарур. Давлат бошқарувининг яна бир муҳим вазифаси, ижтимоий 
товар ишлаб чиқарувчиларини импорт маҳсулотлар билан бир қаторда, 
маҳаллий корхоналар товарларига ҳам қўйилиши мумкин бўлган демпинг 
(асоссиз равишда пасайтирилган) нархлардан ҳимоя қилишдан иборат. Бу 
нарсани импорт маҳсулотлари бўйича асосланган равишда "келтириладиган 
молларга устама нарх" (акциз ёки бож) жорий этиш, маҳаллий товарлар 
бўйича эса – харажатлар таркибини шакллантириш қоидалари ва алоҳида 
харажатларнинг меъёрий кўрсаткичларини ўрнатиш, таннархни калькуляция 
қилиш тизимини яхшилаш, барча корхоналар учун қонун томонидан 
тасдиқланган ҳамма учун мажбурий бўлган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам 
ва энг юқори ставкаларини тасдиқлаш орқали амалга ошириш мумкин. 
Бундан ташқари, нархлар шаклланишининг давлат томонидан тартибга солиб 
туришда кончилик саноати маҳсулотлари, ёнилғи-энергетика мажмуаси, 
металлургия, шунингдек, монополистлар товарлари (хизматлари) нарх 
(тариф)ларининг белгиланиши устидан назорат қилиш ҳам кўзда тутилади. 
Умуман олганда, нарх шаклланишининг давлат томонидан бошқариш тизими 
давлатнинг нарх бўйича сиёсати йўналишлари асосида шаклланган бўлиши 
лозим. 
Нархларни эркинлаштириш – иқтисодий ислоҳотларнинг энг асосий 
йўналишларидан бири бўлиб, ислоҳотларнинг ижтимоий-иқтисодий 
оқибатлари кўп жиҳатдан шу муаммонинг ҳал этилишига боғлиқ бўлади. 
Нархларни эркинлаштириш хомашё билан маҳсулот айрим турларининг 
нархлари, нарх билан аҳоли ва корхоналар даромадлари ўртасида 
мутаносибликка эришишга қандай ёндашилиши билан фарқланади. Шу 
ёндашувларга 
асосланиб, 
нархлар 
қуйидаги 
йўллар 
билан 
эркинлаштирилади: 


99 
- нархларни бирданига ёки «эсанкиратадиган» тарзда қўйиб юбориш;
- нархларнинг ўсишини сунъий равишда тўхтатиб қўйиш;
- нархни давлат томонидан бошқариш ва назорат қилишни маълум 
даражада сақлаб қолиш. 
Бозор муносабатларига ўтаётган ҳар бир мамлакат, шу йўллардан 
бирини танлашда улардан ҳар бирининг мавжуд реал шарт-шароитларга 
қанчалик мос келиши, аҳоли асосий 
қисмининг 
моддий 
аҳволига 
қандай 
даражада 
таъсир 
кўрсатиши, 
ислоҳ 
қилишнинг 
танлаб 
олинган 
йўлига
қанчалик даражада жавоб бериши ва 
кутиладиган салбий оқибатларини ҳисобга 
олиши муҳим аҳамиятга эга бўлади. 
Собиқ иттифоқ мамлакатлари негизида 
вужудга 
келган 
бир 
қанча 
мустақил 
давлатлар 
нархларни 
эркинлаштиришнинг «эсанкиратувчи» йўлини танлаб олди. Барча турдаги 
хомашё ресурслари, истеъмол моллари ҳамда хизматлар нархлари бир йўла 
эркин қўйиб юборилиши натижасида нархлар кескин ошди. Бу аҳоли кенг 
қатламининг 
бирданига 
қашшоқлашувига, 
ижтимоий 
аҳволининг 
кескинлашувига олиб келди. Ишлаб чиқаришнинг пасайишига, миллий 
саноат ва қишлоқ хўжалигининг издан чиқишига сабаб бўлди. 
Ўзбекистонда иқтисодиётни ислоҳ қилишнинг ўзига хос тамойиллари, 
мамлакатдаги вазият ва аҳолининг турмуш даражаси ҳисобга олиниб, 
нархларни аста-секинлик билан ва босқичма-босқич эркинлаштириш йўли 
танлаб олинди. Шу йўл билан нархларни эркинлаштиришнинг дастлабки 

Download 2.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling