2
Яхшиева М.Т. Ҳозирги заман рақобат назарияси: Ўқув қўлланма. –
Т.: ТДИУ, 2019. – 280 бет.
Ушбу ўқув қўлланма кадрлар тайёрлаш
миллий дастури, Ўзбекистон
Республикаси Давлат таълим стандарти ҳамда шу фан бўйича намунавий ва
ишчи ўқув дастурлари асосида магистрантлар учун тайёрланган. Унда
ҳозирги замон рақобат
назариялари, Ўзбекистон иқтисодиётида рақобат
муҳитини шакллантиришнинг стратегик мақсадлари ва жаҳон
бозоридаги
рақобат усулларидан фойдаланиш механизмлари ўз аксини топган.
Ўқув қўлланмада рақобатга
оид турли назариялар,
концепциялар,
стратегиялар ва моделларни таҳлил ва синтез қилиниб, улардан зарур ғоялар
келтириб чиқарилган.
Ўқув
қўлланмани
тайёрлашда
рақобат
соҳасида
Ўзбекистон
республикаси
Президенти асарларидан, маърузаларидан, янги қонунлар,
фармонлар ва қарорлардан, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш бўйича
амалий ва статистик материаллардан фойдаланилган.
Шу
билан бирга Кейнс, А.Смит, Ф.Перру, А.Маршалл, Дж.Кейнс,
В.Леонтьев, Й.Шумпетер, П.Сраффа, М.Портер, Ф.Котлер каби таниқли
иқтисодчи олимлар асарларидан ҳам кенг фойдаланилган.
Ушбу ўқув қўлланма янги педагогик ва
информацион технологияларни
ҳисобга олган ҳолда тайёрланган. Қўлланма биринчи навбатда магистрантлар
учун мўлжалланган бўлиб, ундан мустақил изланувчилар, талабалар, малака
ошириш
институти
тингловчилари
ва
миллий
иқтисодиёт
рақобатбардошлигини
ошириш
муаммолари
билан
қизиқувчилар
фойдаланишлари мумкин.