Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Download 2.69 Mb. Pdf ko'rish
|
Hozirgi zamon raqobat nazariyasi Yaxshiyeva 2019 @iqtisodchi kutubxonasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- 15-МАВЗУ. РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ 196
- Глоссарий 216 Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 221 6 КИРИШ
АСОСЛАРИ
189 14.1. Иқтисодий институтлар миллий иқтисодиётда рақобат муҳитини шакллантириш сифатида 189 14.2. Кичиқ бизнесни ривожлантириш рақобат муҳитини шакллантиришнинг асоси сифатида 191 14.3. Ўзбекистонда рақобатбардош қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш муаммолари 193 15-МАВЗУ. РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ 196 15.1. Ўзбекистон иқтисодиёти рақобатбардошлигини оширишда модернизация жараёнларининг ўрни 196 15.2. Иқтисодиётдаги интеграция жараёнларининг мамлакат иқтисодиёти рақобатбардошлигига таъсири 198 15.3. Глобаллашув ва Ўзбекистоннинг жаҳон хўжалигига интеграциялашувининг боғлиқлиги 201 15.4. Иқтисодиётни эркинлаштиришнинг ҳозирги замон ёндашувлари 206 Глоссарий 216 Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 221 6 КИРИШ Рақобатбардошликка эришишнинг замонавий моделлари иқтисодиётни ривожлантиришнинг умумий тусга эга ва рақобат муҳитини шакллантириш хусусиятларидан иборат. Бу омиллар қуйидагилар: ишлаб чиқаришнинг сифат нуқтаи назаридан аҳволи ва унинг самарадорлиги; ходимларнинг илмий салоҳияти, малакаси, илмий-техник ютуқлари; асосий рақобатбардош тармоқларда турдош ва хизмат кўрсатувчи кичиқ тармоқлар аҳволи; талаб шартлари; корхона стратегияси ва таркиби. Рақобат муҳитини шакллантириш учун маҳаллий маҳсулотларнинг ички бозорда ҳам, ташқи бозорда ҳам юқори рақобатбардошлигини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Бугунги кунда ишлаб чиқарилган, қайта ишланган маҳсулотларни ички ва ташқи бозорлардаги улуши салмоғи сезиларли бўлса- да, уни янада ошириш имкони мавжуд. Бу эса ички бозорни тўйинтириш ва экспортга йўналтирилган маҳсулотлар рақобатбардошлигини оширишга эътибор қаратишни долзарб қилиб қўяди. Барқарор ривожланишга эришиш ва миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини ошириш илғор инновацион иқтисодиётга эга бўлишни талаб этади. Бунга эришиш учун эса барча товар ишлаб чиқарувчилар учун ички бозорда тенг рақобат имкониятларини, яъни қулай макроиқтисодий муҳит яратиш, миллий ишлаб чиқарувчиларни ташқи бозорларда қўллаб-қувватлаш, иқтисодий тараққиётнинг бугунги босқичида давлат миллий манфаатлардан келиб чиқадиган ва жаҳондаги вазиятни ҳисобга оладиган узоқ муддатли рақобат сиёсатини ишлаб чиқиши лозим. Қулай макроиқтисодий муҳит билан маҳсулотни рақобатбардошлиги ўртасида барқарор ўзаро боғлиқликнинг мавжудлиги замонавий иқтисодий назарияни асосий қоидаларига мос келади ва кўп сонли амалий тадқиқотлар томонидан исботланган. Мамлакат рақобатбардошлигининг муҳим кўрсаткичларидан бири – барқарор иқтисодий ўсиш ва макроиқтисодий мувозанатликни таъминланишидир. 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар Стратегияси қабул қилинган 7 ўрта муддатли дастурлар асосида макроиқтисодий мувозанатни сақлаш, таркибий ва институционал ўзгартиришларни чуқурлаштириш ҳисобига ялпи ички маҳсулотнинг юқори ўсиш суръатларини таъминлаш устувор вазифа сифатида белгиланмоқда. “2017–2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар Стратегиясида таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобига миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини оширишда минерал хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш бўйича умумий қиймати қарийб 40 млрд. долларга тенг бўлган 649 та инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишни кўзда тутувчи тармоқ дастурларини ўз вақтида амалга ошириш белгиланмоқда” 1 Демак, ҳозирги кунда республикамиз саноат корхоналарини технологик янгилаш билан бир қаторда, инновацион жараёнларни стратегик бошқариш, рақобат муҳитини шакллантиришни давом эттирилишини тақозо этмоқда. Бу эса, ҳозирги иқтисодиётнинг барча соҳаларида глобаллашув жараёнларининг жадаллашуви, мамлакатлар иқтисодиётининг интеграциялашуви ҳамда товарлар бозорида рақобатнинг кескинлашуви шароитида янада долзарб масалага айланмоқда. Замонавий ривожланиш ва унинг яқин келажакдаги истиқболининг ўзига хос хусусияти шундаки, инновацион жараёнларни стратегик бошқариш тобора зарурий воситага айланиб бормоқда. Бу тенденция иқтисодий ривожланган мамлакатларда ҳам, бозор ислоҳотлари яқинда амалга оширилаётган мамлакатларда ҳам кенг намоён бўлмоқда. Ушбу вазифаларни амалга ошириш кўп жиҳатдан иқтисодиётда амал қилувчи эркин рақобат муҳитини яратилиши ва монополияга қарши сиёсатнинг такомиллашув даражасига ўзвий боғлиқдир. Бу эса, иқтисодиётда вужудга келадиган айрим номутаносибликларни ўз вақтида ва муваффақиятли бартараф этишда, ҳамда мамлакатда рақобат муҳитини 1 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони. 8 ривожлантишда тўсиқ бўла оладиган мавжуд муаммоларнинг аниқланиши ва ҳал қилинишини тақозо этади. Ҳозирги жадал иқтисодий ислоҳотлар даврида миллий хўжаликнинг самарали фаолият юритиши учун эркин рақобат муҳити ва монополияга қарши сиёсат орқали макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабли “Ҳозирги замон рақобат назарияси” фани бўйича ушбу ўқув қўлланма миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш ва эркин рақобат муҳитини яратиш негизини ташкил этувчи ҳозирги замон рақобат назариялари, Ўзбекистон иқтисодиётида рақобат муҳитини шакллантиришнинг стратегик мақсадлари ва жаҳон бозоридаги рақобат усулларидан фойдаланиш механизмларига бағишланган долзарб ўқув қўлланма ҳисобланади. Ушбу ўқув қўлланмада рақобат ва монополия соҳасидаги жараёнларнинг фақатгина юзаки, кўриниб турган томонларигагина эмас, балки уларнинг ички моҳияти, зиддиятлари ва боғланишларига, бу жараёнларнинг сабаб ва оқибатларига алоҳида эътибор берилди. Ушбу ўқув қўлланмада Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтиш даврида рақобат ва монополия муносабатлари соҳасидаги муаммолар, айниқса, Президентимиз асарларида, маъруза ва нутқларида, қабул қилинган қонунлар ва қарорларда баён этилган тамойиллар, хусусиятлар ҳам қамраб олинди ҳамда назарияни амалиётга яқинлаштириш мақсадида рақобат ва монополия муносабатлари соҳасининг кўпгина умумий қонун-қоидалари бевосита Ўзбекистон ҳаёти мисолида ёритилди. Асосий иқтисодий тушунчаларни соддароқ қилиб, оддий тилда, мисоллар, жадваллар, графиклар асосида тушунтиришга ҳаракат қилинди. Ушбу ўқув қўлланма янги стандарт талаблари бўйича тўзилган дастур асосида ёзилди. Ўқув қўлланмада дастурдаги асосий ва зарурий мавзулар қамраб олинган. Лекин ҳажм чекланган бўлганлиги учун кўпгина материаллар иложи борича қисқартириб берилди. Шунинг учун ўқув қўлланмада камчилик ва мунозарали жиҳатлар ҳам бўлиши мумкин. 9 “Ҳозирги замон рақобат назарияси” бўйича мазкур ўқув қўлланма янги педагогик ва информацион технологияларни ҳисобга олган ҳолда тайёрланган. Қўлланма биринчи навбатда магистрантлар учун мўлжалланган бўлиб, ундан мустақил изланувчилар, талабалар, малака ошириш институти тингловчилари ва миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини ошириш муаммолари билан қизиқувчилар фойдаланишлари мумкин. Муаллифлар ўқув қўлланманинг тузилиш, мазмуни, муаммоларнинг баён қилиниш тартиби ва услуби бўйича билдирилган ҳар қандай таклиф- мулоҳазаларни миннатдорчилик билан қабул қилади ва кейинги ўқув қўлланма, дарсликлар тайёрлашда ҳисобга олади. Download 2.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling