23
Соҳавий-норматив ҳужжатлар билан ишлашни мазкур туркумлар бўйича
амалга ошириш учун электрон ўқув модуллари ишлаб чиқилди. Ҳар бир
модулда соҳавий ҳужжатларнинг турлари,
реквизитлари, уларни тўлдириш
хусусиятлари, уларнинг схематик шакллари; ҳужжатларда қўлланадиган
нутқий қолиплар, ҳужжат матнларининг лексик ва
синтактик хусусиятлари
акс эттирилди. Шунингдек, ўқув материали
талабалар томонидан
ўзлаштирилишининг қуйидаги кўрсаткичлари белгилаб олинди:
- ҳужжатларнинг туркумлари, турлари, шакллари ва кўринишлари,
уларнинг тузилиши ва асосий лексик бирликлари тўғрисида аниқ тасаввурга
эга бўлиш;
- ҳужжатларнинг ўзига
хос хусусиятлари, зарурий қисмларининг кетма-
кетлиги, ўхшаш жиҳатлари ва бир-биридан фарқлари
асосида уларни
тавсифлаш ва таҳлил қилиш;
- ҳужжатларнинг ўрганилган намуналари ѐки нусхаларини уларнинг
шаблон чизмалари, яъни зарурий қисмлари асосида мустақил равишда
тузиш
ѐки тўлдириш;
- ҳужжатни мустақил равишда тузиш, бунда ҳужжатга қўйиладиган
талаблар доирасидан чиқмаган ҳолда мустақил фикрлаш, ҳужжатни
яратиш
жараѐнига ижодий ѐндашиб, уни такомиллаштиришга ҳисса қўшиш.
Тадқиқот ишининг мазкур бобида дарсдан ташқари ишлар ва мустақил
таълимни ташкил этиш, уларнинг мазмуни ҳамда ўтказилиш
шакллари
бўйича ҳам тавсиялар берилди. Дарс жараѐнида ўқитувчининг кўмагида ва
талабаларнинг мустақил ишлашлари асосида ўтказиладиган иш турларининг
ўзи касбий мулоқот юритиш компетенциясини ривожлантириш учун етарли
бўлмайди. Шу боис бўлажак мутахассисларни касбий фаолиятга тайѐрлашда
айнан касбий мулоқотга ўргатишга йўналтирилган тўгарак машғулотларини
ташкил этиш, музейларга, бўлажак иш жойларига экскурсиялар уюштириш,
мураббий соатларида касбий мулоқотга бағишланган суҳбатлар ўтказиш,
ўқув амалиѐти жараѐнида талабаларнинг оғзаки ва ѐзма касбий мулоқот
юритиш кўникма-малакаларини ривожлантириш мақсадга мувофиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: