Тошкент дaвлaт педaгогикa университети ҳузуридaги илмий дaрaжaлaр берувчи dss


Download 177.07 Kb.
bet6/15
Sana18.03.2023
Hajmi177.07 Kb.
#1282065
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
11 01 2023 автореферат Нурматова И Т 2 (3)

Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагиларда ўз аксини топган:
мактабгача катта ёшдаги болаларни мусиқали- саҳналаштириш асосида ижодий фаоллигини шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитлари (интегрatsiялашган машғулотлар) ишлаб чиқилган ва амалиётига жорий этилган.
мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари учун “Болаларни мусиқий таълими” номли ўқув қўлланмаси нашр этилган ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари амалиётига жорий этилган;
мактабгача катта ёшдаги болаларни мусиқали- саҳналаштириш асосида ижодий фаоллигини шакллантириш мезонлари ва кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
мактабгача катта ёшдаги болаларни мусиқали- саҳналаштириш асосида ижодий фаоллигини шакллантиришга доир машғулотлар ишланмалари ишлаб чиқилган;
мактабгача катта ёшдаги болаларни мусиқали- саҳналаштириш асосида ижодий фаоллигини шакллантириш бўйича топшириқлар мажмуи ва уларни қўллашга доир услубий кўрсатмалар ишлаб чиқилган;
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Қўлланилган ёндашув ва усуллар илмий-методик жиҳатдан асосланганлиги, назарий маълумотларнинг расмий манбалардан олинганлиги, келтирилган таҳлиллар, тажриба-синов ишлари самарадорлиги даражаси математик-статистик методлар воситасида аниқланганлиги, хулоса ва таклифларнинг амалиётга жорий этилганлиги, муҳокамалардан ўтганлиги ҳамда ваколатли ташкилотлар томонидан тасдиқланганлиги билан белгиланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти: Диссертatsiя натижаларининг илмий аҳамияти, мавзу доирасидаги изланишлар натижасида Мактабгача катта ёшдаги болаларни мусиқали саҳналаштириш фаолиятларида ижодий фаолликни шакллантиришнинг психологик-педагогик асослари, ижодий таълим беришнинг самарали шакл, метод ва воситалари, оила-маҳалла-мактабгача таълим ташкилоти ҳамкорлиги асосида мактабгача ёшдаги болаларга дастлабки мусиқали саҳналаштириш фаолиятларида ижодий тушунчалар тўғрисидаги билимларни шакллантиришнинг педагогик-ташкилий тузилмаси ишлаб чиқилганлиги билан изоҳланади.
Диссертaция натижаларининг амалий аҳамияти шундан иборатки, унинг натижалари, асосий қоидалари ва тавсияларидан “Болалар мусиқий таълими”, “Болаларни саҳналаштириш ва ижодий фаолиятга ўргатиш” каби фанларнинг мазмунан бойишига хизмат қилади. Мактабгача таълим ташкилотларида ўтказиладиган машғулотларда;мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларида дастлабки мактабгача катта ёшдаги болаларни мусиқали саҳналаштириш фаолиятларида ижодий тушунча ва билимларни шакллантириш нуқтаи назаридан педагогик таъсирини тўлиқ, аниқ мақсад асосидаги йўналтиришни таъминлашда; ёш авлодни мактабгача катта ёшдаги болаларни мусиқали - саҳналаштириш фаолиятларида ижодий билимлар билан қуроллантириш ва уларга таълим-тарбия бериш бўйича кадрлар тайёрлаш тизимидаги тегишли факультетларда маърузалар ўқишда; мактабгача таълим тизимида фаолият кўрсатаётган тарбиячилар, методистлар, мудираларнинг малака ошириш курсларида; мактабгача таълим ташкилотлари ходимларининг семинарларида самарали фойдаланиш мумкин.

Download 177.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling