Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги. Диссертatsiя тадқиқоти республика фан ва технологиялар ривожланишининг I.“Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий ривожлантиришда, инновatsiон ғоялар тизимини шакллантириш ва уларни амалга ошириш йўллари” устувор йўналиши доирасида бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси: Мактабгача катта ёшдаги болаларни мусиқали саҳналаштириш воситасида ижодий фаолликни ривожлантириш О.Хасанбоева, Ш.Шодмонова, Ф.Кадирова, М.Р.Халимова, Ф.Валихўжаева, Д.Р.Бабаева, К.Мамедов, М.Машарипова, Д.Собирова, Н.Маҳкамова, Б.Шодиевалар; М.Ҳ.Умарова, М.А.Расулхўжаева, С.Абдуллаевалар томонидан татқиқ этилган.
Мустақил давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) олимларидан мактабгача катта ёшдаги болаларни мусиқали саҳналаштириш асосида ижодий фаолликни шакллантириш масалалари, мусиқа, бадиий нутқ, мусиқий қобилиятни шакллантириш, мусиқий қобилиятларни ривожлантириш муаммолари Р.Г. Казакова, Т.Г. Казакова,Т.С. Комарова, Н.П. Сакулина, Н.Б. Халезова, P.M. Чумичёва, Т.Н. Алиева, Н.С. Карпинская, Л.А. Пеньевская, О.С. Ушакова ва бошқ., СВ. Акишев, H.A. Ветлугина, И.Л. Дзержинская, Г.И. Колесникова, Л.Н. Комиссарова, М.А. Медведева, H.A. Метлов, О.П. Радинова, А.И. Ходьковалар томонидан тадқиқот олиб борилган.
Мусиқий-театр фаолияти орқали мактабгача катта ёшдаги ижодий фаолликни шакллантириш масалалари В.Я.Воронова, Л.Б.Фесюков, Т.Г.Казакова, К.С.Синицина,Т.Бойко, Т.Гайворонская, Г.Губа, Н.Додокина, В.Зябкина, И.Киселева, Р.Решетникова, Е.Таранова, Л.Труфанова, С.Чечиналарнинг тадқиқотларида ёритиб берилган.
Хорижлик олимлардан S.K.Andrews, M.Almodovar, L.Curtis, L.Pernilla, Пак Чон Хой, И Хе Гу, И Сон Чхон, Хан Мён Хи, Т.Коллен, Р.Бикер-Вайт, Д.Зубейде, Б.Чрисси Иоанноу, М.Моррис, Н.Голдман, Э.Безанилар мактабгача ёшдаги болаларни театр воситасида бадиий-эстетик, мусиқанинг тарбиявий аҳамияти, болаларни мусиқий чолғу асбобларда ижрочиликка ўргатиш усуллари кўриб чиқилган.
Тaдқиқoтнинг диccертaция бaжaрилгaн олий таълим муассасасининг илмий-тaдқиқoт ишлaри билaн бoғлиқлиги. Диссертatsiя тадқиқоти Тошкент давлат университети илмий тадқиқот режасининг ПЗ-20170923121 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида бажарилган(2017-2020йй).
Do'stlaringiz bilan baham: |