Педагоглар учун:
педагоглар ўз устиларида ишлаб, касбий компетентлик даражаларини
ошириб боришлари ва кун тартибига риоя қилиш;
кун давомида бир маротаба аутоген ва релаксацион машқлардан
фойдаланиш;
бир кунлик ақлий меҳнатдан сўнг албатта жисмоний машқлар билан
организмдаги чарчоқ ҳиссидан халос бўлиш;
шахслараро муносабатларда конструктив позицияда бўлишга интилиш;
оиланинг релаксацион ва фелицитологик вазифаларидан унумли
фойдаланиш.
Педагогик жамоанинг раҳбар ҳодимлари учун:
педагогик жамоада инсон ресурсларини муҳофаза қилиш мақсадида
меҳнатни тўғри (яъни, иш вақти ва дам олиш вақтига тўлиқ амал қилиш)
ташкил этиш;
меҳнат
субъекти
бўлмиш
педагогларнинг
психоэмоционал
саломатлигини таъминлаш учун таълимда психологик хизматни кучайтириш
мақсадида
руҳиятни
соғломлаштириш
доирасида
чуқурлаштирилган
тадбирларни олиб бориш;
педагогик иш стажи ва ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда
ҳодимларга иш тақсимлаш;
педагогларнинг фаолиятини маънавий ва моддий рағбатлантириш;
жамоадаги ижтимоий психологик иқлимни яхшилаш ва педагогларда
саноген тафаккурни шакллантиришга қаратилган психологик тренингларни
мунтазам равишда ташкил қилиш;
вақтни тўғри ташкил эта олмаслик ҳам стрессоген омил эканлигини
ҳисобга олиб, педагогларда вақтни тўғри ташкил этиш ва ундан фойдаланиш
самарадорлигини ошириш учун “Time management” мавзусидаги тренинглар
дастурларини ишлаб чиқиш ва махсус ўқув курсларини ташкиллаштириш
тавсия этилади.
23
НАУЧНЫЙ СОВЕТ DSС.03/30.01.2020. P.26.02. ПО ПРИСУЖДЕНИЮ
УЧЁНЫХ СТЕПЕНЕЙ ПРИ ТАШКЕНТСКОМ ГОСУДАРСТВЕННОМ
Do'stlaringiz bilan baham: |