Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Download 1.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/33
Sana22.01.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1110590
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   33
Bog'liq
160801962034767daraja

амалиётга татбиқ этиш механизми
 
 
Тажрибавий фаолият 
№ 
Устувор ғоялар 
Шакллари 
Методлари 
Воситалар 
1. Этник маданий алоқалар 
ва уларнинг фаоллашуви 
шароитида инглиз 
тилининг ўрни 
Давра суҳбати. 
Видео дарс 
Кейс-стади. 
Виртуал намойиш 
Электрон доска 
2. Инглиз тилига асосланган 
мулоқотни тўғри ташкил 
этиш шартлари 
Маъруза. 
Маҳорат дарси 
Маъруза. 
Намойиш. 
Имитациялаш 
Интерфаол 
методлар 
Тақдимот. 
Мобил телефон 
3. Талабаларни инглиз 
тилига асосланган 
мулоқотни самарали 
ташкил этишга ўргатиш 
йўллари 
Амалий семинар. 
Тренинг 
Имитациялаш 
Машқ. 
Интерфаол 
методлар 
Электрон 
доска. 
Плакат. 
Маркер 
4. Инглиз тилига асосланган 
мулоқотни самарали 
ташкил этишга оид 
халқаро ва маҳаллий 
тажрибалар 
Конференция. 
Онлайн мулоқот 
Маъруза. 
Намойиш. 
Оғзаки cуҳбат. 
Ёзма суҳбат. 
Интерфаол 
методлар 
Тақдимот. 
Интернет тармоғи. 
e-mail. 
Telegram. 
Facebook 
5. Талабаларни инглиз 
тилига асосланган 
мулоқотни самарали 
ташкил этишга 
ўргатишнинг шакл, 
метод, восита ва 
технологиялари 
Амалий семинар 
Амалий ўйин 
Намойиш. 
Оғзаки суҳбат. 
Ёзма суҳбат. 
Интерфаол 
методлар 
Тақдимот. 
Интернет тармоғи. 
E-mail. 
Telegram. 
Facebook. 
Portfolio 
Тадқиқотни олиб боришда этник маданий алоқалар фаоллашуви 
шароитида инглиз тилига асосланган талабаларнинг мулоқот маданиятини 
ривожлантиришга йўналтирилган жараён самарадорлигини аниқлаш 
мақсадида қуйидаги мезонлар ишлаб чиқилди: инглиз тилига асосланган 
мулоқот жараёнини самарали ташкил этишнинг назарий асосларидан 
хабардорлик; амалий жиҳатдан инглиз тилига асосланган мулоқот жараёнини 
самарали ташкил эта олиш; инглиз тилига асосланган мулоқот жараёнини 
изчил ташкил этиш мақсадида ўз устида ишлаш кўникмаларига эгалик; 
мулоқот маданиятига эгалик.
Мезонлар асосида қуйидаги даража кўрсаткичлари белгиланди: 
Юқори (креатив; мукаммал даража) – инглиз тилига асосланган мулоқот 
жараёнини самарали ташкил этишнинг назарий асосларидан етарли даражада 
хабардор, амалий жиҳатдан инглиз тилига асосланган мулоқот жараёнини 
самарали ташкил этишга ҳаракат қилади, инглиз тилига асосланган мулоқот 
жараёнини изчил ташкил этиш мақсадида ўз устида ишлашга эътибор 
қаратади, тегишли жараёнда мулоқот маданиятига эгалиги тўла намоён 
бўлади. 


20 
Ўрта (қисман-изланувчан; эркин мулоқот даражаси) – инглиз тилига 
асосланган мулоқот жараёнини самарали ташкил этишнинг назарий 
асосларидан зарур даражада хабардор, амалий жиҳатдан инглиз тилига 
асосланган мулоқот жараёнини самарали ташкил этишга ҳамда ўз устида 
ишлашга ҳаракат қилади, бироқ, бунда айрим қийинчиликларга дуч келади, 
тегишли жараёнда мулоқот маданиятига эгалиги қисман намоён бўлади. 
Паст (продуктив ва репродуктив; таянч ва мустақил мулоқот даражаси) 
– инглиз тилига асосланган мулоқот жараёнини самарали ташкил этишнинг 
назарий асосларидан кам даражада хабардор, амалий жиҳатдан инглиз тилига 
асосланган мулоқот жараёнини самарали ташкил этишга ҳаракат қилмайди, 
ўз устида ишлашга эътибор қаратмайди, мулоқот маданиятига эгалиги тегишли 
жараёнида намоён бўлмайди.
Таълимий тажриба даврида, шунингдек, респондент-талабаларнинг 
этник маданий алоқалар фаоллашуви шароитида инглиз тилига асосланган 
мулоқот маданиятини ривожлантиришга оид назарий тушунча, амалий 
кўникма ва малакаларга эгаликлари қайта ўрганилди. Олинган натижалар 
асословчи ва таъкидловчи тажриба натижалари бўйича умумлаштирилди. 
Умумлаштирилган маълумотлар қуйидаги диаграммалар (1- ва 2-диаграмма) 
да ўз ифодасини топди: 
2-диаграммадан англанганидек, таълимий тажриба даврида тажриба ва 
назорат гуруҳлари бўйича қайд этилган миқдор кўрсаткичлар асосида 
талабаларнинг инглиз тилига асосланган мулоқот маданиятига эгалик 
даражаси бўйича гуруҳлар ўртасидаги сезиларли фарқлар кўзга ташланади.
Педагогика ва психология йўналишида амалга ошириладиган тажриба-
синов ишларининг ҳаққонийлиги олинган натижалар бўйича математик-


21 
статистик таҳлилни амалга ошириш асосида баҳолаб келинади. Ушбу 
анъанага кўра асословчи тажриба вақтида назорат гуруҳларида қўлга 
киритилган кўрсаткичлар ўртасидаги фарқни топиш орқали мавжуд ҳолатни 
сифат жиҳатдан баҳолаш мақсадга мувофиқдир. Шу сабабли ҳар икки 
гуруҳдаги фарқларнинг мавжудлигини баҳолаш мақсадида математик-
статистик таҳлил амалга оширилди. Математик-статистик таҳлил учун 
Стьюдент-Фишер критерияси (методи) қабул қилинди. Мазкур методнинг 
танланишига сабаб, Стьюдент-Фишер критерияси тажриба ва назорат 
гуруҳларида қайд этилган кўрсаткичлари ўртасидаги коэффицентни топишга 
имкон яратади. 
Кўрсатилган 
танланмалар 
учун 
мос 
келувчи 
кўрсаткичлар
2-диаграммадан олинди ва қуйидаги жадвал шакллантирилди (3-жадвал): 

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling