Тошкент давлат педагогика университети


Download 147 Kb.
bet1/7
Sana20.06.2023
Hajmi147 Kb.
#1637150
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1.2. MatShun0205 Materialshunodlik 22 23


НИЗОМИЙ НОМИДАГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ



ТАСДИҚЛАЙМАН” ____________ А.К.Киргизбаев
2022 йил “___”___________


МАТЕРИАЛШУНОСЛИК
ФАНИНИНГ ЎҚУВ ДАСТУРИ



Билим соҳаси:

100000 – Таълим

Таълим соҳаси:

110000 – Таълим

Таълим йўналиши:

60112300 – Технологик таълим






Фан/модул коди
Mat104

Ўқув йили
2022-2023

Семестр
2

Кредитлар
6

Фан/модул тури
Мажбурий

Таълим тили
Ўзбек/Рус

Ҳафтадаги дарс соатлари
4

1.

Фаннинг номи

Аудитория машғулотлари (соат)

Мустақил таълим (соат)

Жами юклама
(соат)

Материалшунослик

60

120

180

2.

I. Фаннинг мазмуни

Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларга материалшунослик бўйича билимларнинг назарий асосларини, металл ва металмас материалларнинг тузилиши, уларнинг хоссалари, қотишмалар назарияси, қора ва рангли металлар, нометал материаллар, ҳамда металларга термик ва кимёвий термик ишлов бериш, металларнинг занглашини олдини олиш, конструксион материалларни ишлаб чиқариш усуллари, уларнинг хоссаларини яхшилаш ҳамда деталлар тайёрлаш тўғрисида. Металларни пайвандлаш, кесиш ва ковшарлаш, металмас материаллар ва улардан халқ хўжалигида фойдаланишга оид ва амалиётга татбиқ етиш кўникмасини ҳосил қилиш, тикувчилик буюмларини тайёрлашда тола, иплар, тайёр маҳсулотларни: газламаларни, трикотаж, галантерея ва безак материалларини, тикув жиҳозлари, тикув машиналарининг асосий турлари билан танишиб улардан амалиётда фойдаланишдан иборат.
Фаннинг вазифаси- талабаларда материалшунослик фанига оид назарий билимлар, амалий кўникмалар ва малакаларни шакллантирш орқали фаннинг ижтимоий иқтисодий хусусиятларини ўргатишдан иборат бериш.

II. Асосий назарий қисм (маъруза машғулотлари)
II.I. Фан таркибига қуйидаги мавзулар киради:
1-мавзу. “Материалшунослик ва конструксион материаллар” фанининг предмети ва вазифалари, ривожланиши ва технологик тараққиётдаги ўрни.
Ўзбекистон давлатимизнинг халқ хўжалигини ривожлантириш тўғрисидаги давлат режаларида янги конструксион материалларини ишлаб чиқариш, мавжуд усулларни такомиллаштириш учун белгиланган тадбирлар. Материалшунослик ва конструксион материалларнинг техникавий ва илмий фанлар, технологик ва политехник таълим билан боғлиқлиги.
2-мавзу. Материалларнинг тузилиши ва хоссалари.
Металл ва металмас конструксион материаллар тўғрисида маъмотлар, уларнинг ҳозирги замон жамиятини шаклланиши, ишлаб чиқаришнинг янги соҳалари, фани ва техника ривожланишидаги роли. Материалларнинг кристаллик тузилиши. Кристоллография елементлари. Материалларнинг кристалланиши. қатттиқ холатдаги ўзгаришлари. Материалларнинг ички тузилиши хоссаларини ўрганиш усуллари.
3-мавзу. Рангли металлар ва уларнинг қотишмалари.
Рангли металлар. Рангли метал қотишмаларининг турлари. Мис ва унинг қотишмалари; алюминий ва қотишмалар (алюминий асосли, магнийли, титанли); никел ва қийин ерувчи металл асосли қотишмалар. Уларнинг тузилиши хоссаси ва ишлатилиши. Антифриксион қотишмалар. Композисион материаллар.
Металл коррозияси ва унга қарши кураш.
4-мавзу. Металл ва қотишмаларга термик ва кимёвий-термик ишлов бериш.
Термик ишлов бериш турлари: I ва II даражали юмшатиш, тоблаш ва бўшатиш. Совутиш ва қиздириш жараёнида содир бўлувчи ҳолат ўзгаришлар (аустенит, перлит, мертенсит, бейнитлар). Узлуксиз совитиш жараёнида аустенитнинг парчаланиш диаграммаси ва изотермик ўзгаришлари. Тобланган пўлатнинг бўшатиш жараёнидаги ўзгариш. Легирловчи елементларнинг совитиш ва қиздириш жараёнида пўлат таркибини ўзгаришига таъсири. Кимёвий таркиби ва талаб қилинаётган хоссаларга асосан термик ишлов бериш режимларини белгилаш. Бўшатиш, юмшатиш, нормаллаш ва тоблаш. Терик ишлашда қўлланиладиган дастгохлар ва ўлчаш асбоблари. Материалларни сиртқи юзалари бўйича тоблаш. Кимёвий - термик ишлов бериш.

Download 147 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling