Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
немисзабон адабиётларга Шарқ адабий анъаналарининг кириб бориши ва
тадрижий такомили далилланган;
немис адиби К.Х.Постелнинг “Темур ва Боязид” либреттосида Амир
Темур образининг нафақат қаттиққўл, шафқатсиз саркарда, балки адолатли,
саховатпеша ҳукмдор ҳамда кечиримли, бағрикенг инсон каби ижобий талқин
этилгани исботланган;
немис адиблари И.Гёте, К.Эдшмид, К.Франк. Т.Нагель асарларини қиёсан
ўрганиш орқали Соҳибқирон шахсига нисбатан даҳшатли саркарда, ёвуз
хукмдор каби нохолис ёндашувларнинг асл сабаблари аниқланган;
Амир Темур ва Бобур Мирзо образини яратишда муаллифларнинг бадиий
маҳорати, ижтимоий-сиёсий қарашлари ва ижодий индивидуаллиги очиб
берилган;
М.Правдиннинг “Йўқдан бунёд бўлган салтанат” ва Ф.Вёртленинг “Бобур
– Йўлбарс” асарларида Бобур Мирзо ҳаёти ва фаолиятига оид давлатчилик,
ворисийлик билан боғлиқ, яъни Ҳиндистон тахтини Ҳиндолга қолдириш
бўйича янги далиллар аниқланган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари:
Мазкур тадқиқот юртимизда буюк аллома ва мутафаккирларимизнинг
жаҳон илм-фани ва цивилизацияси ривожига қўшган улкан ҳиссасини тарғиб
этиш, аждодларимиз даҳосига ҳурмат-эҳтиром ҳиссини шакллантириш, шу
асосда юртдошларимиз, аввало, ёш авлодимизни халқимизнинг буюк маънавий
меросига ҳурмат, юртимизга меҳр ва садоқат руҳида тарбиялашга қаратилган
ишларнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилган.
Диссертация натижалари жаҳон адабиёти, тили ўрганилаётган
мамлакатлар адабиёти фанлари бўйича назарий ва амалий машғулотлар
ўтказиш жараёнига татбиқ қилинган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги муаммонинг аниқ қўйилгани,
чиқарилган хулосаларнинг тадрижий, типологик, контекстуал, статистик таҳлил
каби усуллар орқали асослангани, янги, ишончли назарий манбалардан
фойдаланилгани, хулосалар, таклиф ҳамда тавсияларнинг амалиётда жорий
этилгани, олинган натижаларнинг ваколатли ташкилотлар томонидан
тасдиқланганлиги билан белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |