Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Ўзбекистон миллий университети


Тадқиқот мавзусининг диссертация бажарилаётган олий таълим


Download 425.15 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/29
Sana11.01.2023
Hajmi425.15 Kb.
#1088151
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
Турсунов-А.Ҳ.

Тадқиқот мавзусининг диссертация бажарилаётган олий таълим 
муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари билан боғлиқлиги. Диссертация 
Наманган давлат университетининг “Ўзбек адабиётини хорижда ўрганиш ва 
таржимашунослик масалалари” мавзусидаги илмий тадқиқот ишлари режаси 
доирасида бажарилган. 
Тадқиқотнинг мақсади немисзабон адабиётларда Ибн Сино, Беруний, 
Амир Темур ва Бобур Мирзо ҳақида яратилган тарихий-адабий, илмий-
оммабоп ва бадиий асарларни тадқиқ этиш орқали шарқнинг буюк сиймолари 
образини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари:
немисзабон адабиётларга Шарқ мавзусининг кириб бориши, эволюцияси, 
буюк аждодларимиз ҳақидаги асарларнинг пайдо бўлиши ва уларнинг 
манбаларини аниқлаш;
буюк арбоблар ва саркардалар сиймоларининг ёритилишида тарихий 
хақиқатнинг бадиий талқинга трансформациясини ва бу борада ёзувчининг 
маҳоратини исботлаш
немисзабон адабиётларда жаҳон тарихида ўчмас из қолдирган буюк 
даҳоларимиз – Ибн Сино ва ал Беруний ҳаётий фаолиятига берилган баҳони 
атрофлича ўрганиш орқали немис адибларининг уларга бўлган ижобий ва 
салбий муносабатини аниқлаш;
замонавий немис тарихий-бадиий прозасида Амир Темур ва Бобур Мирзо 
шахси талқинини ёритиш. 
5
Эрматов Б. Ғарбий Европа адабиётларида Амир Темур сиймоси. Фил.ф.д..., дисс. – Тошкент. 2019. – Б. 56., 
160., 183. 
6
Дадабоев О. Ғарб ва Шарқ адабий контекстида Амир Темур шахси талқини. Фал.фан.док. (PhD) дисс... –
Тошкент. 2019. – 150 б. 



Тадқиқотнинг объекти сифатида XVII-XXI асрларда немисзабон 
адабиётда яратилган тарихий-адабий, замонавий бадиий ҳамда илмий-оммабоп 
асарлар танланган. 
Тадқиқотнинг предметини немисзабон адабиётда Шарқнинг буюк 
сиймолари талқини ташкил этади. 
Тадқиқотнинг усуллари. Мавзуни ёритишда қиёсий-тарихий, адабий 
таҳлил ва статистик методларга асосланилган. Илмий иш хронологик, 
тарихийлик ва тизимли ёндашув тамойили асосида олиб борилган. 

Download 425.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling