Тошкент давлат техника университети кукон филиали электрон аппаратуралар ишлаб чикариш технологияси 2-курс (сиртки) талабаси


Феррорезонансли ўзгарувчан кучланиш стабилизатори


Download 236.27 Kb.
bet2/3
Sana27.01.2023
Hajmi236.27 Kb.
#1130189
1   2   3
Bog'liq
stabilizator (1)

Феррорезонансли ўзгарувчан кучланиш стабилизатори

Феррорезонансли стабилизаторларда тўйиниш режимида ишловчи L2 дросселга С конденсатор параллел уланади. L контурнинг резонанс частотаси стабилланувчи кучланиш частотасига яқин, лекин тенг эмас.


а) б)
1.7-расм. Феррорезонансли кучланиш стабилизаторининг принципиал схемаси (а) ва ВАХ и (б)


Ўзгарувчан кучланиш феррорезонансли стабилизаторнинг ишлаш принципини 1.7-расмда тасвирланган L2 дросселнинг ва С конденсаторнинг ВАХларидан фойдаланган ҳолда тушунтириш мумкин. UL2 ва UC кучланишларни геометрик қўшиш натижасида L2C контурдаги кучланишнинг эгри чизиғини оламиз. Кичик кириш кучланишда дроссель тўйинмаган, унинг индуктивлиги катта ва натижавий эгри чизиқ сиғим характерига эга бўлади (1.7б-расм, 0-в). L2C контурдаги токлар резонансида (в нуқта) L2C контурдаги натижавий ток нолга тенг бўлади. Кириш кучланишининг кейинги ўзгаришида индуктив характерга эга бўлади (в-б). Тавсифнинг бу оралиғида ток кескин ўзгаради, контурдаги, яъни юкламадаги кучланиш эса сезиларли ўзгармайди. Феррорезонансли стабилизаторларнинг афзалликлари қуйидагилардан иборат:

  • юқори ФИК (0,85-0,9) ва юқори қувват коэффициенти (0,9 гача);

  • кучланиш бўйича юқори стабиллаш коэффициенти;

  • қувватнинг кенг диапазони;

  • узоқ хизмат муддати;

  • қурилманинг соддалиги ва ишончлилиги;

  • механик таъсирларга барқарорлиги.

Камчиликлари эса қуйидагилардан иборат:
- масса ва ҳажмнинг катталиги;

  • реактив қаршиликларнинг частотага боғлиқлиги учун кириш кучланиши ўзгарганда чиқиш кучланишининг сезиларли ўзгариши;

  • электромагнит ҳалақитларнинг мавжудлиги;

  • юкламадаги стабилланган кучланиш шаклининг бузилиши.


Амалий машқ


1-мисол. Қуйидаги берилганлар бўйича параметрик стабилизаторни ҳисоблаш: чиқиш кучланиши Uчиқ=UСТ=9,1 В, чиқиш токи IЧИҚ=IСТ=0,01 А, ва кириш кучланишининг ностабиллиги DUКИР=5 % (6.5-расмдаги схема).
Юклама қаршилиги, стабилитрон тури, чеклаш резистори ва терморезисторнинг номиналлари, КСТ стабилизациялаш коэффициенти, DUКИР чиқиш кучланишининг ностабиллиги ва h стабилизаторнинг фойдали иш коэффициентини аниқлаш талаб қилинади. Rст=18 Ом.

  1. Стабилизациялаш кучланиши бўйича маълумотномадан rСТ қаршиликка эга бўлган стабилитрон қуйидаги шартдан келиб чиқиб танланади:




Download 236.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling