Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


а) б)  2-расм. Пахтанинг нисбий жароҳатланиши ва ишқаланиш


Download 2.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/39
Sana18.11.2023
Hajmi2.74 Mb.
#1785234
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   39
Bog'liq
160499459538362daraja 2

а) б) 
2-расм. Пахтанинг нисбий жароҳатланиши ва ишқаланиш 
коэффициенти кўпайтмаси билан боғлиқлиги графиги. 
Жуда мураккаб кўп факторли тахлилни экспериментал равишда ўтказиш 
учун O’zDSt 2822-2014 миллий норматив ҳужжати ишлаб чиқилган бўлиб, 
унда синов дастгоҳи сифатида Дискли трибометр (№ FAP 00782) ишлатилди. 
Ишлаб чиқилган гетерокомпозит полимер материал ва қопламаларининг пахта 
билан фрикцион ўзаро таъсирлашув синовидан олдин ва кейин сирт 
структурасини оптик микроскоп ёрдамида тахлил қилишда АКФ-78 ва АКС-
30 майда дисперсли полимер қопламалари кам ейилган силлиқ юзаларга эга 
эканлигини таъкидлаш мумкин. АКТ-10 билан тўлдирилган гетерокомпозит 
полимер қопламалар аниқ ишқаланиш белгилари билан ажралиб туради, бу 
жуда кенг тарқалган дисперс тўлдирувчи билан боғлиқ микроқаттиқликнинг 
нотекис тарқалиши натижасида юзага келади (3-расм). 
Тақдим этилган қонуниятлардан назарий қоидаларни янада 
ривожлантириш тўғрисида хулоса қилиш мумкин. 
Шундай қилиб, таклиф этилаётган бирликсиз мезон пахтани қайта 
ишлаш жиҳозлари ишчи органларида ва механизмларида ишлатиладиган 
антифрикцион-ейилишбардошли гетерокомпозит полимер материаллар 
яратилишининг илмий асоси, деб эътироф этиш мумкин. 


17 
 
а) 
 
б) 
3-расм. Триботехник ишқаланиш синовидан олдин вa кейин 
сирт тузилиши (x300). 
 
4-расмда 
пахта билан тўқнашадиган радиал ва горизонтал 
қозиқчаларнинг металлоконструкцияли кўриниши келтирилган. Келтирилган 
расмлардан радиал бронзали қозиқлар бутунлай ейилганлигини ва ён томон 
қозиқларни эса жуда қаттиқ ейилган ҳолатдалигини аниқлаш қийин эмас.
 
4-расм. Пахта билан тўқнашадиган радиал ва горизонтал 
қозиқчаларнинг металлоконструкцияли кўриниши. 
Технологик жараённи таъминлаш пахта бунти (ғарами) ни бузиш ва 
таъминлагич (РБ ва РП) каби механизациялаштириш воситалари ёрдамида 
амалга оширилади (5а-расм). 
Механизациялаш воситаларининг юқори қирраларига қозиқчалар 
ўрнатилган радиал стерженлар иш жараёнида, “фреза” деб номланувчи ишчи 
органларни айланиш пайтида, улар пахта массасини кесиб, уни айланиш 
йўналиши бўйича тортиб олиб, конвейерга узатади. Шу билан бирга, қозиқлар 
пахта қатламига босим ўтказади, бу пахта чигитига зарар етказадиган ва 
толада тикланмайдиган нуқсонлар пайдо бўлишига олиб келадиган таъсир 
кучини келтириб чиқаради. 


18 

Download 2.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling