Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
гетерокомпозит
полимер
материалларнинг
физик-механик
ва
технологик характеристикалари асосида пахтага дастлабки ишлов бериш
ишчи жихозларининг эксплуатацион ишончлилигига таъсири қонуниятари
ўрнатилган;
РБ ва РП ишчи органлари учун гетерокомпозит полимер материаллар
асосидаги бутун қуйма қозиқчали детал конструкциялари яратилган;
гетерокомпозит полимер материаллар асосидаги пахтага дастлабки
ишлов бериш машина ва механизмлар ишчи органлари қозиқчали деталларини
олишнинг оптимал параметрлари таклиф этилган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги стандарт усулларни
қўллаш,
антифрикцион-ейилишбардошли
гетерокомпозит
полимер
материаллар таркиблари миқдорларини компьютер дастурларини қўллаб
математик ишлов бериш ва олинган ГКПМларнинг физик-механик ва
триботехник хоссаларини тадқиқот натижалари билан ишонарлилигини
математик-статистик усулини мақсадли қўллаш билан асосланган.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти – пахта толаси ва
чигитининг механик жароҳатланишини мавжуд прогнозлаш ва махсус
критериал баҳолаш мезонлари асосида сон ва сифат жиҳатдан аниқ миқдорлар
билан қўлланилиши мумкинлиги илк бор таклиф этилди. Антифрикцион-
ейилишбардошли
гетерокомпозит
полимер
материалларнинг
деформацияланиш хусусиятлари, ишқаланиш ва ейилишга таъсирли
қонуниятларини аниқлаш йўли билан ҳамда пахтани қайта ишлаш машина ва
механизмларининг ишчи органлари ишончлилиги ва самарадорлилигини
оширишни таъминлайдиган қозиқчали деталларини ва технологик жихозлар
ишчи органларини яхлит конструкциялаш тамойилларининг илмий
асосланиши билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти – машина ва
механизмларнинг гетерокомпозит полимер материаллардан тайёрланган ишчи
органлари ва деталларининг энг муҳим эксплуатацион ишончлилиги ва
самарадорлилиги ортганлиги ҳамда маҳаллий хомашё ва иккиламчи
ресурслардан унумли фойдаланганлиги билан белгиланади. Тадқиқот
натижаларига математик ишлов беришда Ньютон интерполяцион формуласи ва
Лагранж
методини
қўлланилиши
натижаларнинг
ишончлилиги,
аҳамиятлилигини асосланиши ва қўлланиш доирасининг янада кенгайтириш
имконини яратилиши билан изоҳланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |