Тошкент давлат техника университети


Экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар


Download 1.12 Mb.
bet55/156
Sana09.04.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1343045
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   156
Bog'liq
укув кулланма маъруза буйича

Экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар.


  1. қуруқлик (тупроқ, сув ости)нинг ҳолати ўзгариши билан боғлиқ вазиятлар:

-ҳалокатли кўчкилар–фойдали қазилмаларни қазиш чоғида ер остига ишлов берилиши ва инсоннинг бошқа фаолияти натижасида пайдо бўлувчи ер юзасининг ўпирилиши, силжиши;
Тупроқ ва ер остининг саноат туфайли келиб чиққан токсикантлар билан ифлосланган, оғир металлар, нефт маҳсулотлари, шунингдек қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқишда одамларнинг соғлиғи учун хавф солувчи концентрацияларда қўлланадиган пестицидлар ва бошқа заҳарли химикатлар мавжудлиги.

  1. Атмосфера (ҳаво муҳити) таркиби ва хоссалари ўзгариши билан боғлиқ бўлган вазиятлар;

ҳаво муҳитининг қуйидаги ингридиентлар билан экстремал юқори ифлосланиши: олтингугурт, диоксид ва азотли оксид, углеродли оксид, диоксин, қурум, ганч ва одамлар соғлиғига хавф солувчи концентрацияларда антропоген тусдаги бошқа заҳарли моддаларлар:
-катта кўламда кислотали зоналар ҳосил бўлиши ва кўп миқдорда кислота чиқиндилари ёғилиши;
-радиациянинг юқори даражаси.

  1. Гидросфера ҳолатининг ўзгариши билан боғлиқ вазиятлар:

-ер юзаси ва ер ости сувларининг саноат ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши оқавалари: нефт маҳсулотлари, одамларнинг заҳарланишига олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлган таркибида оғир металлар, ҳар хил заҳарли химикатлар бор бўлган чиқиндилар ва бошқа заҳарли моддалар билан экстремал юқори даражада ифлосланиши;
-бинолар, муҳандислик коммуникациялари ва уй-жойларнинг емирилишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган сизот сувлар даражасининг ошиши;
-сув манбалари ва сув олиш жойларининг заҳарли моддалар билан ифлосланиши оқибатида ичимлик сувининг кескин етишмаслиги.
Радиоактив чиқиндиларни тўплагичлар:
Навоий вилоятининг ТМК ва Тошкент вилоятининг Олмалиқ ТМКлари энг катта хавф туғдиради. Тўплагичларнинг сел оқимлари таъсирида бузилиши ва заҳарли моддаларларнинг ирригация тармогига тушиши,
шунингдек, уларнинг кўмилган жойларида тупроқ эрозияси оқибатида тарқалиши натижасида Фавқулодда вазият юзага келиши мумкин.

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling