Тошкент давлат техника университети
Оғир металл тузларидан заҳарланиш. Мис бирикмаларидан заҳарланиш
Download 1.12 Mb.
|
укув кулланма маъруза буйича
Оғир металл тузларидан заҳарланиш. Мис бирикмаларидан заҳарланиш.Мис купороси, мис оксидимис карбонат ва б. кўпинча нафас йўллари орқали танага тушади. ва уларни таъсирлайди. Улар қон гемолизи ва ички аъзоларда дегенератив ўзгаришларни чақириш хусусиятига эга. Яширин давр (4-48 соат) ўтгач, беморда иситма (39-400 С), титраш, кучли терлаш кузатилади. Сўнгра умумий ҳолсизлик, тахикардия, қусиш бошланади. Бурундан қон кетиши, катта дозаларда эса ўпка шиши, МНС зарарланиши ривожланади. Бемор тезда ўлиб қолиши мумкин.Мис бирикмалари меъдага тушса оғизда металл таъми, саливация кузатилади. Бунга кўнгил айниш, қусиш, қоринда оғриқ, чанқаш, ич кетиши қушилади. Тери қопламлари сарғаяди. Тил ва оғиз шиллиқ пардалари кўк рангга бўялади. Тана ҳарорати пасаяди. Юрак қисқаришлари сони камаяди. Оғир ҳолларда кома, тиришишлар кузатилиши мумкин. БТЁ. Биринчи ёрдам меъдани бир неча марта ювишдан иборат. Шунингдек, фаол кўмир ва магний оксиддан фойдаланилади. Беморга сут, ёғли овқатлар бериш тақиқланади. Беморнинг териси остига морфин ва атропин, венасига 100 мл 30 % натрий тиосульфат юборилади. Кўп қусганда амназин юборилади. Қўрғошин бирикмаларидан заҳарланиш. Қўрғошин бирикмалари нафас ва меъда-ичак йўллари, тери орқали танага тушиши мумкин. Бемор оғзида ширин таъм, сўлак оқиши, кўнгил айниш, қусиш, қоринда кучли оғриқ, спастик қабзият кузатилади. Бемор қўзғалган, қорни дам бўлиб, терлайди, артериал босим ва ҳарорати кўтарилади. Ажралаётган пешоб миқдори камайиб кетади, ҳаттоки тўхташи мумкин. Жигар етишмовчилиги ва сарғайиш ривожланади. БТЁ.Биринчи навбатда меъдани магний ёки натрий сульфат эритмаси билан ювилади ва тузли сургилар берилади. Атропин (0, 1 % 1 мл кунига 2- 3 марта), промедол (2 мл 2 % эритмаси) тери остига, 0, 25 % новокаин эритмаси 200 мл гача, 20 % маннитни глюкозадаги эритмаси 1-2 г/кг ҳисобида венага юборилади. Даволашда паранефрал новокаин блокадалари, қорин соҳасига диатермия, магний сульфат клизмаларидан фойдаланиш мумкин. Махсус даво сифатида тетацин-кальций ишлатилади, уни 20 мл 10 % эритма ҳолида 500-1000 мл 5 % глюкоза билан венага томчилаб кунига 1-2 маҳал юборилади, сурункали заҳарланишда эса 0, 5 г дан 4 марта кун оралаб ичга берилади. Бундан ташқари витаминлар, спазмолитиклар, сут ва ўсимлик маҳсулотларига бой парҳез буюрилади. Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling