Тошкент давлат техника университети


Холинолитик дорилардан заҳарланиш


Download 1.12 Mb.
bet116/156
Sana09.04.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1343045
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   156
Bog'liq
укув кулланма маъруза буйича

Холинолитик дорилардан заҳарланиш.


Холинолитик воситалар-атропин, амизил, астматол, скополамин, апрофен ва б. марказий ва периферик нерв тизимидаги холинолитик тизимларни тормозлайди.
Холинолитиклардан заҳарланганда оғиз қуриши, ютиш ва нутқнинг бузилиши, ёруғликдан қурқиш, юрак ўйнаши, нафас сиқиши, бош оғриғи кузатилади. Аккомадация фалажланади, қорачиқлар кенгаяди, яқиндан кўриш бузилади. Тери қопламлари қуруқ, гиперимияланган. Оғир ҳолларда рухий ва ҳаракат қўзғалиши, кўриш галлюцинациялари, жазавага тушиш, тутқаноқсимон хуруж, сўнгра эс-ҳушни йўқолиши кузатилади.
БТЁ.
Агар заҳар оғиз орқали кирган бўлса, меъдани 1 % танин ёки 1:1000 калий перманганат эритмаси билан зонд орқали ювиш, суюқликлар ичириб қустириш лозим.
Агар заҳар кўз шиллиқ пардалари орқали кирган бўлса, тезлик билан кўзни ювиш керак. Тахикардияда индералдан фойдаланиш мумкин. Агар гипертермия кучли бўлса, совуқ сув ёки музли халтача, нам артиш усулидан фойдаланилади.

Ганглиоблокаторлардан заҳарланиш.


Арфонад, бензогексоний, ганглерон, димеколин, пахикарпин, пентамин, пирилен ва б. ганглиоблокаторлар заҳарланишга олиб келиши мумкин. Пахикарпин бачадон тонусини ошириб, унинг мушакларини қисқаришини кучайтиргани сабабли аёллар ҳомиладорликни тўхтатишда фойдаланган. Бу мақсадда пахикарпин 0, 5 дан 8 г дозагача ишлатилганда заҳарланишга олиб келади.
Заҳарланишнинг клиник белгилари: бош айланиши, кўришни пасайиши, қусиш, кўнгил айниши, қоринда оғриқ, қулоқлар шанғиллаши, оғиз қуриши. Рухий қўзғалишлар, тиришишлар, оғир ҳолларда эс-ҳушни йўқотиш, коллапс ривожланади. Бемор нафас фалажланиши ва юрак тўхташидан ҳалок бўлиши мумкин.
БТЁ.
Биринчи ёрдам меъдани ювиш, тузли сургилар бериш, тозаловчи клизмалар қилишдан иборат. Вегетатив ганглийлардан нерв импульслари ўтишини яхшилаш мақсадида прозерин (1 мл 0, 05 % эритмаси), АТФ (2-3 мл 1 % эритмаси), В гуруҳ витаминлари берилади. Ҳаракат қўзғалишларида гексенал юборилади. Коллапс ривожланганда мезатон, юрак-томир препаратлари қўлланади.

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling