Титрашни нормалаш. Титрашни нормалаш билан уни инсон организмига салбий таъсирини олдини олиш мумкин. Титрашни таъсирини нормалашнинг қуйидаги 3 та талаби мавжуд:
ишлаш қобилиятини сақлаш;
қулайликни таминлаш;
соғликни сақлаш ва хавфсизликни таминлаш.
Титраш НВА-1, ИШВ-1 виброметрлари билан ўлчанади. Титраш параметрларининг ўзгариш диапозонлари бўйича унинг ҳақиқий қийматини логарифмик даража кўринишида ўлчаш қулайдир. Титрашнинг ўлчов бирлиги децибел (дБ) билан белгиланади.
Титраш тезлигининг логарифмик даражаси Lv (дБ)
Lv =20 lgvтт/ 5 10-8, (8.6.) формула бўйича аниқланади.
Бу ерда vтт - тебраниш тезлигининг ҳақиқий қиймати, м/с; 5 10-8 тебраниш тезлигининг бўсаға қиймати, м/с.
Агар титрашни ўлчовчи мослама титрашни логарифмик даражасини дБ да кўрсатиб титраш нормаси м/с да берилган бўлса унда титрашнинг ўртача арифметик қиймати vтт (м/c) жадвал ёки формула бўйича ҳисоблаб топилади.
Яъни
vск = 5 10-8 10Lv/20, (8.7.)
У ҳолда тебраниш тезланишнинг Wск (м/с2 ўртача арифметик қиймати) ҳам шу каби формула билан ҳисобланади.
Wск = 3 10-4 10Lv/20, (8.8)
бу ерда 3 10-4 тебраниш тезланишини бўсаға (таянч) қиймати.
Lw - мосламанинг кўрсатиши бўйича тебраниш тезланишининг логарифмик даражаси, дБ.
Титрашнинг турли частоталари инсон организмига турлича таъсир қилади. Титровчи юзада тик турган одамга икки резонанс пики 5…12 Гц ва 17…25 Гц, ўтирган одамда эса бу 4-6 Гц частотада бўлади. Одамнинг боши учун титрашнинг резонанс частоталари 20…30 Гц атрофида бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |