Тошкент давлат техника университети
РЕСПУБЛИКАМИЗ ВА ЖАҲОН МИҚЁСИДА ҲФХНИ ТАЪМИНЛАШГА ОИД ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН
Download 1.12 Mb.
|
укув кулланма маъруза буйича
РЕСПУБЛИКАМИЗ ВА ЖАҲОН МИҚЁСИДА ҲФХНИ ТАЪМИНЛАШГА ОИД ОЛИБ БОРИЛАЁТГАНТАДБИРЛАР. ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА ХАЛҚАРО ТАЖРИБА Республикамиз аҳолиси ва ҳудудларини хавфсизлигини муҳофаза қилиш борасида Ўзбекистан Республикаси, ФВВ томонидан ҳар хил тегишли вазирликлар, ташкилотларнинг маъсул ходимлари иштирокида анжуман, семинар, давра суҳбатлари ўтказилиб келинмоқда. Аҳолини фавқулодда вазият юз берганда саросимага ва тушкунликка тушмаслик, аниқ тадбирларни бажаришда дадил, қатъий хатти-ҳаракатлар қилишга руҳан, жисмонан ва моддий жиҳатдан тайёрлаб бориш зарур. Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги фани фуқароларнинг ҳаётий фаолияти билан боғиқ бўлган барча ҳодиса ва жараёнларнинг келиб чиқиши сабабларини, унинг олдини олиш чораларини, уларнинг турларини, хусусиятларини муҳофаза қилиш тадбирларини, ҳаракатланиш қоидаларини ўргатади. Аҳолини соғлом бўлиб ўсиши, фуқароларимизни ҳар хил ўта хавфли касалликлардан ҳимоя қилиш давлатимиз зиммасидадир. 2008-2009 хавфсизликни таъминлашга оид чора - тадбирлар тўғрисида семинар бўлиб ўтди Жумладан: -Уюшган жиноятчилик, терроризмга қарши курашни кучайтириш; -Тезкор қидирув хизматини мустаҳкамлаш; -йўл ҳаракати хавфсизлигини олдини олиш; -Ёнғин хавфсизлигини олдини олиш; -Табиий ФВ оқибатларини камайтириш; -Атроф-муҳитни зарарли моддалар билан ифлосланишини олдини олишни кучайтириш; -Ўзбекистан Республикаси ҳудудида биологик хусусиятдаги Фавқулодда вазиятни башоратлашни такомиллаштириш; -Электр тармоқлари туфайли юзага келадиган фавқулодда вазиятларни олдини олишни кучайтириш; -Йирик сув иншоотларида хавсизликни таъминлашни кучайтириш кабилар ўтказилди. Агар сув тўғонлари, омборларида авария юз берса, кўплаб аҳоли яшайдигаы пунктлар, минглаб корхоналар ва миллион гектар ерлар зарар кўради. Иқтисодий зарарли омиллардан бири сув тошқинларидир. БМТ маълумотига кўра, табиий ФВ лар, инсонга бўйсинмайдиган кучли офатлар сайёрамиз аҳолисига жуда капа зарар етказади. Фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш учун Давлатимиз томонидан кўп ишлар олиб бориляпти. Аҳолини хавфсиз ва соғлом меҳнат шароити билан таьминлашни давлат ўзининг асосий вазифаси деб ҳисоблайди. Бунинг учун зарур бўлган чора- тадбирларни қонун асосида амалга оширади. Сўнгги кунларда олий мажлис томомдан аҳолининг хавфсизлигини кафолатловчи бир неча қонунлар қабул қилинди. Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling