Тошкент давлат техника университети


Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари


Download 1.12 Mb.
bet38/156
Sana09.04.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1343045
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   156
Bog'liq
укув кулланма маъруза буйича

Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари


Аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонундан ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.
Қорақалпоғистон Республикасида аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишнинг асосий принциплари


Аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
инсонпарварлик, инсон ҳаёти ва соғлиғининг устуворлиги; ошкоралик;
ахборотнинг ўз вақтида берилиши ва ишончли бўлиши;
фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш чораларининг олдиндан кўрилиши.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун молиявий ва моддий ресурслар давлат резервлари яратилишини таъминлайди ҳамда улардан фойдаланиш тартибини белгилайди;
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этишга оид кучлар ва воситаларни молия ҳамда ресурс жиҳатидан таъминлашни, уларни махсус техника ва бошқа моддий-техника воситалари билан жиҳозлашни амалга оширади;
фавқулодда вазиятлар таснифини тасдиқлайди ҳамда уларни бартараф этишда ижро ҳокимияти органлари иштироки даражасини белгилайди;вазирликлар, идоралар, ижро ҳокимияти маҳаллий органларининг аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолияти устидан назоратни амалга оширади;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларини амалга оширади.

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling