Тошкент давлат техника университети


ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДА (ФВ) АҲОЛИ ВА


Download 1.12 Mb.
bet41/156
Sana09.04.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1343045
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   156
Bog'liq
укув кулланма маъруза буйича

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДА (ФВ) АҲОЛИ ВА


ҲУДУДЛАРНИ ҲИМОЯЛАШ ДАВЛАТ ТИЗИМИ ФУҚАРО МУҲОФАЗАСИДА АХЛОҚИЙ ВА ПСИҲОЛОГИК

ТАЙЁРГАРЛИК


Фавқулодда вазият давлат тизими ваколатларига аҳолини ва ҳудудни Фавқулодда вазиятлардан ҳимоялашга оид масалаларни ҳал этиш учун, унинг таркибига кирадиган республика ва маҳаллий ҳокимият органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг кучлари ва воситиларини бирлаштиради, ҳамда фавқулодда вазиятларни огоҳлантириш ва бартараф этиш, улар юз берганда аҳоли хавфсизлигини ва атроф–муҳит муҳофазасини таъминлаш соҳаларида тадбирлар ташкил қилиш ва амалга ошириш, мумкин бўлган офатлардан давлат иқтисодиётига бўладиган зарарни камайтириш учун мўлжалланган.
Фавқулодда вазият давлат тизимининг вазифалари ва аҳолини ва ҳудудни фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш ва фавқулодда вазият ни огоҳлантириш ва фавқулодда вазиятда ташкилотлар, ижтимоий объектлар ишлашининг барқарорлигини оширишга қаратилган мақсадли ва илмий– техникавий дастурларини амалга ошириш ва фавқулодда вазиятни огоҳлантириш ва уни бартараф этиш учун мўлжалланган ва ажратилган куч ва маблағларнинг, ҳамда бошқарув органларининг ҳаракат қилишга тайёргарлигини таъминлаш ва аҳолини ва ҳудудни фавқулодда вазиятдан ҳимоялашга оид ахборотни тўплаш, ишлаб чиқиш ва тарқатиш ва аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш;
-фавқулодда вазиятларни олдиндан айтиб бериш ва уларнинг ижтимоий–иқтисодий оқибатларини баҳолаш;
-фавқулодда вазиятларни тугатиш учун молиявий ва моддий ресурслар заҳирасини яратиш; - фавқулодда вазиятларни тугатиш;
-фавқулодда вазиятлардан жабрланган аҳолини ижтимоий ҳимоялашга қаратилган тарбияларни амалга ошириш;
-аҳолига фавқулодда вазиятдаги ҳимояланиш соҳасидаги, шунингдек фавқулодда вазиятларни тугатишда бевосита иштирок этувчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва вазифаларини амалга ошириш;
-аҳоли ва ҳудудни фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш соҳасида халқаро ҳамкорлик.


Фавқулодда вазият давлат тизимининг тузилиши.

Фуқаро мухофазаси бошлиғи муовини




Фавқулодда вазият давлат тизими ҳудудий ва функционал қуйи тузилишлардан иборат бўлади, ҳамда республика, маҳаллий ва объектлар миқёсидаги 3 даражага эга бўлади.
Фавқулодда вазият давлат тизимининг қуйи тизимлари ўз маъмурий ҳудудлари доирасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш учун К.К.АСР, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тузилади, ҳамда тегишли равишда туманлар, шаҳарлар, қишлоқлар миқёсидаги бўғинлардан иборат бўлади.
- фавқулодда вазият давлат тизими ҳудудий қуйи тизимларининг вазифалари: уларни ташкил этиш, куч ва воситалар таркиби, фаолият кўрсатиш тартиби мазкур низомлар билан белгиланади ҳамда фавқулодда
вазият вазирлиги билан келишилган ҳолда тегишли равишда қорақалпоғистон Республикаси вазирлар Кенгашининг район вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланади.
-фавқулодда вазият давлат тизими функционал қуйи тизимлари вазирликлар, давлат қўмиталарида атроф–табиий муҳит ва кучли хавфли объектлар ҳолатини кузатиш ва назорат қилишни амалга оширишдан иборат бўлади.
Ўзб қ.Я.О.Жти фавқулодда вазият давлат тизимининг функционал бўғини бўлиб, қуйидаги вазифаларни бажаради:
ва фавқулодда вазият вазирлиги, бошқа вазирликлар (идоралар) ва соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда аҳолини фавқулодда вазият да И-ёрдам кўрсатиш ва беморлар ва жабрланганларга қарши масалалари бўйича тайёрлаш;
-вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимият органлари ва корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларига санитар дружиналарини ташкил қилиш, уларни таъминлаш, тайёрлаш ва уларга юклатилган вазифаларни бажаришдаги тайёрлик ҳолатларини назорат қилишда ёрдам бериш
ва халқ таълими ва соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда Ўрта махсус билим юртларида ва умумтаълим мактабларида
санитар постлар ташкил қилиш ва ўқитиш.
-ИИВ, давлат автомoбил назоратчи ходимлари, йўл– транспорт хизмати кўрсантлари, ҳайдовчилари ва хизматчиларнинг жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш амалиётига битим асосида ўқитишни ташкил этиш.
-Соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда аҳолини бирлаштириб ёрдам, ўзаро ўз–ўзига ёрдам кўрсатишга ва жабрланганларга қарашга ўқитиш бўйича ихтисослашган телекўрсатувлар ташкил этиш;

  • Жамият кўнгилликлари отрядлари ва бошқа бўлинмаларни ташкил қилиш, ўқитиш, жиҳозлаш;

  • Фавқулодда вазиятларда жабрланган аҳолига ёрдам кўрсатиш учун энг зарур маҳсулотлар омборлари ва резервлари тизимини яратиш.

  • Фавқулодда вазият давлат тизимининг ҳар бир даражаси қуйидагиларга эга:

1. Фавқулодда вазият давлат тизими раҳбар органлари 2.Фавқулодда вазият давлат тизими кундалик бошқарув органлари
3. Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш куч ва воситалари 1.Фавқулодда вазият давлат тизими раҳбар органлари, бу аҳоли ва
ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофазалаш масалаларини ҳал этиш вақолатларига кирадиган давлат бошқаруви, маҳаллий ҳокимият органлари ва объектлар маъмуриятидир.
–Республика даражасида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазият вазирлиги;
Атроф–табиий муҳит ва кучли хавфли объектларнинг ҳолатини кузатиш ва назорат қилиш учун масъул бўлган, шунингдек таркибида
кимёвий портловчи, ёнғин чиқиш мумкин бўлган объектлар мавжуд бўлган вазирликлар ва идоралар;
-Маҳаллий даражада ва К.К.АСР вазирлар Кенгаши вилоятлар, шаҳарлар, туманлар ҳокимликлари
- объект даражасида–корхоналар маъмурияти;
-фавқулодда вазият давлат тизимининг кундалик бошқарув органлари билан, бу фавқулодда вазият давлат тизимининг тегишли ҳудудий тизимларига ҳамда унинг бўғинларига бевосита кундалик бошқарувни амалга оширувчи бошқарув органларидир;
К.К.А Республикаси; вилоятлар ва Тошкент шаҳар Фавқулодда вазият бошқармалари:
-шаҳар ва туман фавқулодда вазият бўлимлари;
-объектларнинг фавқулодда вазият бўлимлари;
-вазирликлар ва идораларнинг давлат назорати органлари (назорат инспекцияси хизматлари).
-фавқулодда вазият давлат тизими раҳбар органларининг захирадаги бошқарув пунктлари;
-вазирликлар, идоралар ва объектларнинг навбатдаги диспетчерлик хизматлари:
Фавқулодда вазият давлат тизими кундалик бошқарув органларини жойлаштириш доимий дислакация пунктларида, шаҳар ва шаҳардан ташқаридаги зоналарда ташкил этилади, улар тегишли хабар бериш, алоқа ахборотни ишлаб чиқишга доимий тайёр ҳолда сақланади.
-фавқулодда вазият давлат тизимининг фавқулодда вазиятларни бартараф этиш куч ва вазиятлари қуйидагича;
-фуқаро муҳофазаси кўринишлари;
-фавқулодда вазият вазирлигига тўғридан-тўғри бўйсунувчи республика ихтисослаштирилган тузилмалари:
-вазирликлар ва идораларнинг ҳарбийлаштирилган авария қутқарув ва авария тиклаш бўлинмалари:
-маҳаллий ҳокимият органларининг фавқулодда вазият вазирлиги қутқарувчи командаларининг тузилмалари;
- объектларнинг ихтисослаштирилган тузилмалари;
-ҳудудий ва объектларнинг ҳарбийлаштирилган умумий ва махсус мақсадларидаги тузилмалари;

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling