Тошкент давлат техника университети


Download 1.12 Mb.
bet68/156
Sana09.04.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1343045
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   156
Bog'liq
укув кулланма маъруза буйича

Терроризмга қарши кураш.


Терроризмга қарши кураш борасида Ўзбекистон дунё жамоатчилигини биринчилардан бўлиб, давлатларни ҳамжиҳатликка, биргаликда ҳаракат қилишга унинг глобал муаммога айланиб кетишининг олдини олишга энг нуфузли халқаро ташкилотлар минбаридан туриб чақирди. Мамлакатимиз Президенти И.А. Каримов 1993-йили Бирлашган Миллатлар Ташкилотида сўзлаган нутқида айнан терроризм ва унинг моддий манбалари тўғрисида тўхталиб, жаҳон жамоатчилигига биргаликда ҳаракат қилиш таклифини киритди.
Шунингдек, мамлакатимизда биринчилардан бўлиб, террорчиликка ва унинг келтириб чиқараётган оқибатларига қарши кураш борасида илк бор қонун қабул қилинди. Ушбу қонунга биноан Ўзбекистон Республикаси қуйидаги давлат органлари терроризмга қарши курашни амалга оширади:

  • Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаи;

  • Давлат божхона қўмитаси;

  • Мудофаа ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари.

Терроризмга қарши кураш тўғрисидаги Қонунга биноан, Ўзбекистон Республикаси Миллий хафсизлик хизматига террорчилик ҳаракатларининг олдини олиш, уларни аниқлаш, бартараф этиш ва муайян чора-тадбирлар белгилашда мувофиқлаштириш вазифаси юклатилган.
Мамлакат тинчлиги, унинг хавсизлигини таъминлаш юзасидан келиб чиққан ҳолда 2005-йилдан бошлаб, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита Миллий хавсизлик хизмати таркибига киритилди.
Террорчилик ҳаракатларига қарши курашда раҳбарлик қилиш террорчилик ҳаракати томонидан туғиладиган ҳавф ва унинг кўлами, келиб чиқиши мумкин бўлганоқибатлари эътиборга олинган ҳолда хавфсизликни таъминловчи давлат идоралари зиммасига юклатилади.
Террорчилик ҳаракатини бартараф этишда биринчи навбатда кишилар ҳаёти хавф остида қолса ҳамда моддий ва маънавий бойликларини сақлаб қолиш мақсадида куч ишлатмаслик учун музоқаралар олиб бориш мумкин. Уни музоқара олиб боришга рухсат этилган шахс олиб бориши лозим. Бироқ музоқаралар олиб борилиши террорчиларнинг содир этган жиноятларидан жавобгарликни фориғ этмайди. Музоқаралар террорчилар ҳаракатининг иштирокчилари томаниодан ижобий ҳал бўлмаса, яъни улар ўз ҳаракатини тўхтатишга рози бўлмаса, шунингдек, кишилар ҳаётига хавф мавжуд бўлса ҳамда моддий ва маънавий бойликларнинг йўқ бўлиши таҳдиди аниқ сақланиб турган пайтда, уларни қуролсизлантириш ва йўқ қилиш учун заруз чоралар кўрилади.
Ҳар қандай террорчилик ҳаракати муайян ҳудудда юз беради. Шу боис, “Террорчиликка қарши операцияси ўтказиладиган зонанинг чегаралари террорчиликка қарши операция ўтказиш раҳбарлари томонидан белгиланади” дейилади “Терроризмга қарши кураш тўғрисида” ги Қонунда.

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling